"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8208.04 +26.92
  • 1 EUR = 9490.14 +62.94
  • 1 RUB = 123.85 +0.27

Коррупция - миллий хавфсизликка таҳдид

Ҳозирги кунда дунё ҳамжамиятини қийнаб келаётган глобал муаммоларнинг бири – коррупция ҳисобланади. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига таъсир қилувчи хавфли жиноий ҳодисанинг кўп тарқалган турига кирадиган коррупция иллати ҳар қандай давлатнинг ривожланишига салбий таъсирини кўрсатади.

Қорақалпоғистон Pеспубликаси божхона бошқармасида Прокуратура билан ҳамкорликда ўтказилган тадбир ана шу мавзуга бағишланди.

Тадбирни бошқарма бошлиғи ўринбосари Л.Алимов очиб берди ва олиб борди.

Тадбирда бошқарманинг Ўз хавфсизлик гуруҳи МИБ катта тезкор вакили Е.Ибрагимов сўзга чиқиб, бундай йиғилишлар ўтказиб туриш натижасида ҳеч қачон кам бўлмаслигини, ходимларнинг ҳуқуқий онги ошиб боришини, мазкур қонунда «Коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш» деб номланган алоҳида бобнинг киритилгани бежиз эмаслиги, чунки аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтирмасдан туриб, унга қарши курашиш самарадорлигини таъминлаб бўлмаслигини таъкидлади. Қонуннинг 16-моддасида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар коррупцияга қарши курашиш мақсадида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш бўйича зарур чора-тадбирларни кўради, деб белгиланган. Божхона бошқармаси томонидан айни ушбу бандига қаратилган муҳим ишлар амалга оширилиб келинганлигини ва коррупция нима, одоб нима, буларнинг мазмун моҳиятини мисоллар орқали кенг тушунтиришлар берилаётганини айтиб Қорақалпоғистон Pеспубликаси Прокуратураси бўлим прокурори Б.Искандаров сўзга чиқиб, «Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастури» лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланган бўлиб, у орқали мамлакатда ҳуқуқий таълим ва маърифатни, жамиятда ҳуқуқий билимлар ташвиқотини тубдан яхшилаш кўзда тутилганлигини, коррупция учун жазоларни оғирлаштириш йўли билан бу иллатга қарши курашиб бўлмаслигини, фуқароларнинг фаоллиги, ижтимоий ҳодисаларга бефарқ эмаслиги ҳамда ҳар бир давлат хизматчисининг ўз фаолияти жамоатчилик назоратида эканини чуқур ҳис этиши коррупцияга қарши курашишнинг муҳим шарти эканлиги ва Қорақалпоғистон Pеспубликаси божхона бошқармаси ходимлари орасида нисбатан 2015-2018 йиллар давомида биронта ҳам жиноий жавобгарликка тортилганлар бўлмаганлиги қувонарли ҳол деб баҳолаб, бу эса ўз навбатида профилактика ишлари яхши олиб борилаётганликдан далолат беришини, келгусида ҳам божхоначи деган шарофли номга доғ тушурмасдан, халқнинг ишончини оқлашга ҳаракат қилишни давом эттиришни айтди.

Хулоса қилиб айтганда, ҳар бир инсон энг аввало, ўзи яшаб турган ҳаётда адолатсизлик, тенгсизлик, қонунга ҳурматсизлик, ишончга хиёнат қилиб бўлмаслигини англаб етиши, порахўрлик, коррупция, лавозимидан фойдаланишга қарши курашишга, шахсий манфаатдорликка қарши ўзида иммунитет ҳосил қилиб бориши зарур.

 

 

Қорақалпоғистон Pеспубликаси божхона бошқармаси 

Ахборот хизмати

Янгиликни бўлишинг: