"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8271.27 +21.03
  • 1 EUR = 9374.66 -18.59
  • 1 RUB = 121.79 -3.67

“ЁШ КИТОБХОН” ТАНЛОВИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ ҒОЛИБЛАPИ АНИҚЛАНДИ

Шу йилнинг 9 августида Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2018 йил 12 майдаги “Буюк алломалар, адиб ва мутафаккирларимиз ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида ёшлар ўртасида китобхонлик танловларини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилаётган “Ёш китобхон” танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Танловда туман саралаш босқичида 82 баллдан юқори баҳо олишга эришган 10-14 ёш, 15-19 ёш ва 20-30 ёшлар тоифасидаги китобхон ёшлар иштирок этдилар ва ғолиблик учун беллашдилар.

Натижаларга кўра, 10-14 ёшлилар орасида 67 мактаб ўқувчиси Света Худоёрова, 15-19 ёшлилар орасида 15-мактаб ўқувчиси Лайло Олимова, 20-30 ёшлилар орасида эса 40-сонли мактаб ўқитувчиси Иқболой Юсуповалар ғолиб бўлишди ва мазкур танловнинг Қорақалпоғистон Pеспубликаси босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.

Ғолиблар ва барча иштирокчилар Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан рағбатлантирилди.

Ойгул PАЖАБОВА.

Янгиликни бўлишинг: