"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7790.2 +7790.00
  • 1 EUR = 8888.62 +8888.00
  • 1 RUB = 115.07 +115.00

ЎЗГАPИШЛАP, ЯНГИЛАНИШЛАPДАН БАPЧАНИНГ КЎНГЛИ ЮКСАЛМОҚДА

Бугунги кундаги юртимиздаги ўзгаришлар, янгиланишлар ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди. Буларнинг турмушимиздаги афзалликларини, қулайликларини ҳар биримиз ўз ҳаётимизда ҳис қилаяпмиз.

Биргина бизнинг Ойбек номли маҳалламиз мисолида олиб қарайдиган бўлсак, қанча-қанча ички йўллар таъмирланди. Аҳолининг ичимлик суви билан таъминланишини яхшилаш мақсадида Қипчоқ кўчаси бўйлаб ўтган магистраль сув қувурининг маҳалла ҳудудидан ўтган жойлари реконструкция қилинди, аҳолига савдо, маиший хизмат кўрсатиш шоҳобчалари кўпайди.

Айниқса, Гулзор ва Ойбек номли маҳаллаларни иккига бўлиб турган “Қипчоқ – Манғит – Туркманистон чегараси” автомобиль йўлининг 15 метр кенгликда тўла таъмирдан чиқарилиб, йўл атрофларига ёритгичлар қўйилгани, тун қоронғусида ҳам атроф ёруғ бўлиб тургани одамларимизнинг кўнглини ҳам ёритиб юборгандек бўлди.

Қисқа муддатларда фақатгина бизнинг маҳалламизда амалга оширилган бунингдек янгиланишлар маҳалладошларимизнинг яшашга, эзгу ишлар қилишга иштиёқини оширмоқда.

Айни кунларда маҳалламизда бизни ана шундай дориломон кунларга етказган мустақиллигимизнинг 27 йиллигини муносиб нишонлашга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда.

Туманимизнинг барча аҳолисини истиқлолимизнинг 27 йиллиги билан қутлайман.

Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

Зуҳра Аҳмедова.

Янгиликни бўлишинг: