"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8039 +176.83
  • 1 EUR = 9347.75 +265.41
  • 1 RUB = 118.05 +5.41

"Биз оилавий ажримларга қаршимиз"

Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот марказининг Қорақалпоғистон Pеспубликаси бошқармаси ташаббуси билан 1 августдан 30 августгача бўлган оралиқда ўтказилаётган “Биз оилавий ажримларга қаршимиз” деб номланган оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш ойлиги доирасида туманимиздаги овул ва маҳаллаларда, меҳнат жамоаларида турли тадбирлар, давра суҳбатлари ўтказилмоқда.

Шу йилнинг 9 август куни Чордара ва Навоий маҳаллаларида ҳам шу мавзуда давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида МФЙ ходимлари, фаоллари, ибратли оилалар бекалари, ёшлар тарбиясига, оилалар мустаҳкамлигига муносиб ҳисса қўшаётган нуроний отахонлар, онахонлар иштирок этдилар.

Йиғилганлар дастлаб “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази Амударё туман бўлими бошлиғи Г.Юсупова, туман адлия бўлими бошлиғи М.Матюусуповларнинг туманимизда ҳам оилавий ажримлар камаймаётгани, натижада қанча бегуноҳ гўдаклар етим бўлиб қолаётгани, бунинг олдини олиш учун йигитларни ҳам, қизларни ҳам ота-оналар турмуш қуришга яхши тайёрлаши, уларга оила муқаддаслигини сингдириб боришлари лозимлиги хусусида маъруза қилдилар.

Давра суҳбати жонли мулоқот тарзида давом этди. Кекса ёшли кишилар, ёшлар оилавий ажримларнинг олдини олиш, тинч-тотувлигига эришиш борасида ўз фикр-мулоҳазаларини ўртага ташладилар.

Бирор эзгу ишга қатъият билан киришмоқ – ярим муваффақиятдир.

Ўйлаймизки оилавий тотувликка эришиш борасида ўтказилаётган ойлик ҳам ўзининг самараларини беради.

Ойгул PАЖАБОВА.

Янгиликни бўлишинг: