"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8312.64 -2.85
  • 1 EUR = 9456.46 +47.75
  • 1 RUB = 125.22 +1.15

11 нафар амударёлик Ҳаж зиёратига жўнаб кетди

Ҳаж зиёрати энг улуғ ибодат ва мусулмончилик фарзи ҳисобланади. Ҳаж фарзини адо этиш учун ҳаж сафарига отланишнинг ўз тартиб-қоидалари бор. Шунга мувофиқ, давлатимиз томонидан муборак ҳаж амалларини адо этиш учун қулайлик ва зарур шароитлар яратилган.

Бу борада ўтган йили Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича тегишли қарори қабул қилинган эди. Унга кўра, туманимизда ҳам Ҳаж сафарига отланишни ният қилган фуқароларнинг номзодларини саралаб олиш учун маҳалларда ишчи гуруҳлар тузилди.

Бу йилги Ҳаж мавсуми арафасида бу бўйича тузилган ишчи гуруҳлар томонидан 11 нафар зиёратчилар номзоди саралаб олиниб, туман ишчи гуруҳига тақдим этилди. Туман ишчи гуруҳи томонидан ҳар бир номзод билан белгиланган тартиб-қоидалар асосида суҳбат ўтказилганидан сўнг, улар ҳаж сафарига юборишига тавсия этилди.

6 август куни номзодлари кўрсатилган 11 нафар юртдошимиз Ҳаж сафарига жўнаб кетдилар.

О.Худойберганова

Янгиликни бўлишинг: