"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7862.17 +19.07
  • 1 EUR = 9347.75 +265.41
  • 1 RUB = 118.05 +5.41

ЎзЛиДеП фаоллари уюшмаган ёшларни тадбиркорликка жалб этиш мақсадида учрашувлар ўтказмоқда

Аҳолининг банд бўлмаган қатламини тадбиркорликка жалб этиш орқали бандликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан шу мақсадда қатор қарорлар жорий этилди.
Бугунги кунда қарорлар ижросини таъминлаш учун бу борадаги тегишли Дастурлар аҳолига кенг тушунтирилмоқда. Алоҳида ташкил қилинган ишчи гуруҳ билан бирга ЎзЛиДеП туман Кенгаши фаоллари томонидан ҳам жойларда учрашувлар ташкил этилиб, “Ёшлар - келажагимиз” Давлат дастури мазмун моҳияти ва “Ҳар бир оила - тадбиркор” йўналишлари бўйича кенг тушунтиришлар олиб борилмоқда.
Яқинда ЎзЛиДеП Қорақалпоғистон Pеспубликаси Кенгаши, туман Кенгаши, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгашининг ёшлар масалалари бўлими, тижорат банклари, Ёшлар иттифоқи каби ташкилотлар ҳамкорлигида Дўстлик, Фаровон, Янгиобод маҳаллаларида аҳоли билан учрашув ўтказилди. Тадбиркорлик билан шуғулланиш ниятидаги  ёшларга йўл-йўриқ кўрсатиб, кредитлар олишида амалий ёрдам кўрсатиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ўтказилган учрашувда ёшлар ҳам, ота-оналар ҳам қизиқтираётган саволларга жавоб олдилар.
“Ҳар бир оила - тадбиркор” ва “Ёшлар - келажагимиз” Давлат дастурлари бўйича тарғибот ва тушунтиришлар бошқа маҳаллаларда ҳам давом эттирилмоқда.

Муқаддас БЕКНАЗАPОВА, ЎзЛиДеП туман Кенгаши аппарат раҳбари.  

Янгиликни бўлишинг: