"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8208.04 +26.92
  • 1 EUR = 9490.14 +62.94
  • 1 RUB = 123.85 +0.27

«ТАМАPА - ТEXTIL» МАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТИ ТОМОНИДАН 366 МЛН. СЎМЛИК ЛОЙИҲА АМАЛГА ОШИPИЛАДИ

Туманимиздаги “Тамара - Тextil” масъулияти чекланган жамиятига қарашли тикувчилик корхонаси ўз фаолиятини 2009 йилда бошлаган эди. Ўз ишини дастлаб 3 млн. сўм, кейинчалик 40 млн. сўм кредит маблағи олиб  олиб кенгайтиришга эришган “Тамара - Тextil” масъулияти чекланган жамияти мазкур йилда туманда ташкил қилинаётган кичик саноат зонаси учун бино ва иншоотлар ажратиш бўйича тендер савдосида ҳам ўз лойиҳаси билан иштирок этиб, ғолиб бўлди.
Айни пайтда кичик саноат зонасидан корхона учун ажратилган бинода таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари олиб борилмоқда. Кейинги йилда ишга туширилиши мўлжалланаётган лойиҳа қиймати 366 млн. сўмни ташкил этиб, унинг 230 млн. сўми тадбиркорнинг ўз маблағи, қолган 136 млн. сўми эса “Миллий банк” томонидан ажратиладиган кредит маблағи ҳисобидан амалга оширилиши назарда тутилган.
Корхонада 15 та иш ўрни янгидан ташкил этилиб, аёллар, эркаклар ва болалар кийимлари, тўқувчилик маҳсулотлари тайёрлашни 36 мингга етказиш мўлжалланмоқда. Ундан ташқари экспортни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.
Корхонада ЎзЛиДеП туман Кенгашининг бошланғич партия ташкилоти тузилди ва янгидан 5 нафар қиз ишга жойлаштирилиб, улар партия аъзолигига қабул қилинди.
Қозоғистонда бўлиб ўтган бизнес-форумда иштирок этиб, янада руҳланган корхона раҳбари Тамара Юсупова тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш орқали, ҳам оиласига даромад келтириб, ҳам туман иқтисоди юксалишига ҳисса қўшишини ният қилмоқда.

Муқаддас БЕКНАЗАPОВА, ЎзЛиДеП туман Кенгаши аппарат раҳбари.  

Янгиликни бўлишинг: