"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7790.2 +7790.00
  • 1 EUR = 8888.62 +8888.00
  • 1 RUB = 115.07 +115.00

Амударёда Олий суд раиси ўринбосари сайёр қабул ўтказди

Бугунги кунда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, киритилаётган ўзгартиришлар суд ҳокимиятининг мустақиллигини, суд ишларидаги одилликни, шаффофликни таъминламоқда. Бу орқали фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилиниб, уларнинг адолатга бўлган ишончи ортмоқда. 7 август куни Амударё тумани ҳокимлигида Ўзбекистон Pеспубликаси Олий Суди раиси ўринбосари бошчилигида ўтказилган сайёр қабулда ҳам шу хусусида атрофлича сўз юритилди.

Сайёр қабулда Ўзбекистон Pеспубликаси Олий суди раиси ўринбосари Баҳодир Деҳқонов, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси, ЎзЛиДеП Қорақалпоғистон Pеспубликаси Кенгаши раиси Соғиндиқ Турманов, Қорақалпоғистон Pеспубликаси жиноят, фуқаролик ишлари, иқтисодий, маъмурий суди судьялари, туман ҳокими Султонбой Йўлдошев ҳамда ҳоким ўринбосарлари, жамоат ташкилотлар, давлат ва маъмурий органлар, ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Ўзбекистон Pеспубликаси Олий суди раиси ўринбосари Б.Деҳқонов Президентимиз томонидан суд-ҳуқуқ соҳасига киритилаётган ўзгартиришлар, халқ учун яратилаётган имкониятлар, суд жараёнида қўлланилаётган ахборот-технология воситаларининг  афзалликлари ва бошқалар ҳақида сўзлади. Шунингдек, халқ орасида ўтказилаётган очиқ, сайёр судларнинг аҳамияти, таъсирчанлиги, фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб ташкил қилинган маъмурий, иқтисодий, фуқаролик судлари фаолияти борасида алоҳида тўхталиб ўтди ҳамда фуқароларга ҳуқуқ ва бурчлари бўйича батафсил тушунча берди.

Сўнгра туман ҳокими С.Йўлдошев, ҳоким ўринбосари М.Аҳмедова, “Нуроний” жамғармаси туман бўлинмаси раиси Б.Олламберганов, туман Давлат хизматлари маркази бошлиғи М.Содиқов, Аёқчи маҳалласи раиси Б.Шомуродовлар сўзга чиқиб, суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва халқчил сиёсатнинг ижобий самаралари, жиноятчиликнинг  олди олиниши ҳамда камайишига кўрсатаётган таъсири ҳақида гапирдилар.

Учрашувдан сўнг, сайёр қабул ўтказилиб, 20 нафар фуқаронинг суд масалалари бўйича мурожаатлари тингланди ва уларга судларга мурожаат қилиш тартиби тушунтирилиб, ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.

 

О.ХУДОЙБЕPГАНОВА.

Янгиликни бўлишинг: