"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8208.04 +26.92
  • 1 EUR = 9490.14 +62.94
  • 1 RUB = 123.85 +0.27

Ҳар бир маҳалла жиноятчиликдан ҳоли бўлади

Амударё тумани Хотин-қизлар кўмитасининг 31 июль куни туман хокимлиги биносида ўтказилган йиғилишда “Хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик ва хуқуқбузарликларнинг олдини олиш”, “Аёллар ижтимоий мослашув маслаҳат маркази” фаолиятини янада такомиллаштириш, “Биз оилавий ажримларга қаршимиз” мавзусида оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш ойлигида амалга ошириладиган ишлар, нотинч, ажрим ёқасидаги муаммоли оилалардаги муҳитни соғломлаштириш” мавзуларидаги масалалар муҳокама этилди.

Йиғилишни туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Ахмедова олиб борди. Йиғилишда ҳамкор ташкилотлардан ФХДЁ бўлими мудираси Санобар Холбаева, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази рахбари Гулшод Юсуповалар, туман тиббиёт бирлашмаси бош акушер-гинекологи Муҳаббат Юсупова хамда тумандаги 49 та маҳалла ва овул фуқаролар йиғинларидаги хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар иштирок этдилар.

Йиғилишда хотин-қизлар ўртасида содир этилган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш сабаблари муҳокама қилинди, хамда ҳар бир маҳаллани хотин-қизлар жиноятчилигидан ҳоли ҳудудга айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, йиғилишда оғир ижтимоий аҳволда яшаётган хотин-қизлар билан олиб борилаётган ишлар ҳам муҳокама қилинди. Йиғилишда муҳокама этилган масалалар юзасидан маҳалла ва овул фуқаролар йиғинларидаги хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассисларга ҳамда тегишли ташкилотлар раҳбарларига топшириқлар берилди.

А.Жуманиёзов.

Янгиликни бўлишинг: