"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8312.64 -2.85
  • 1 EUR = 9456.46 +47.75
  • 1 RUB = 125.22 +1.15

ЮКСАК МАPPАЛАP САPИ

“Тўлқин” овулидаги “Тажимуродов Исмоил” фермер хўжалигида ҳар йили давлатга пахта, пилла ва буғдой топширишнинг шартномавий режалари ортиғи билан бажариб келинади.

Мазкур фермер хўжалигида бу йил ҳам 40 гектар майдонга экилган пахта барча агротехника қоидаларига асосан парвариш қилинмоқда.

Ғўза қатор ораларига сифатли ишлов бериш, минерал ва маҳаллий ўғитлардан оқилона фойдаланиш, ғўзани суғоришдаги тежамкор усулларга риоя этиш ҳар бир туп ғўзада ҳосил нишоналарининг кўпайишида муҳим омил бўлаяпти.

Фермер хўжалигида буғдой ҳосилидан бўшаган далаларга такрорий экинлар экишга ҳам алоҳида эътибор берилди. Айни кунда фермер хўжалиги далаларида 2,5 гектар майдонга экилган кузги картошка, сабзи, мош ва бошқа экинлар парваришига ҳам алоҳида эътибор берилаяпти.

– Бу йил фермер хўжалигимизда 40 гектар майдонга экилган пахта яхши парваришланаётганлиги сабабли мўл ҳосил тўплаяпти, – дейди фермер хўжалиги раиси Исмоил Тажимуродов. – Бу ишда 40 нафар ижарачиларимиз фидокорона меҳнат қилмоқдалар. Ниятимиз – бу йил давлатга 83 тонна “Оқ олтин” топшириб, шартномавий режамизни ўз вақтида бажаришдан иборат.

Фермер хўжалигида барча ишларнинг шу кун талаблари даражасида ташкил этилаётганлиги бу йил хўжалик деҳқонларининг юксак марраларни эгаллашларидан дарак бериб турибди.

А. Жуманиёзов.

Янгиликни бўлишинг: