"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8312.64 -2.85
  • 1 EUR = 9456.46 +47.75
  • 1 RUB = 125.22 +1.15

ҚИШЛОҚЛАPИМИЗ ЧИPОЙ ОЧАДИ

Айни кунда Амударё туманининг Назархон овулида ва Қипчоқ шаҳарчасида “Обод қишлоқ” давлат дастурига асосан бир қанча қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Айниқса бу ерларда таълим муассасалари биноларининг мукаммал таъмирланиб, чиройли ҳолатга келтирилиши, уларда болаларнинг яхши таълим-тарбия олишлари учун барча шароитларнинг яратилиши аҳоли қувончига сабабчи бўлаяпти.

Назархон овулидаги 3-сонли мактаб биносида 180 млн. сўмлик, 10-сонли боғча биносида 735 млн. сўмлик, Қипчоқ шаҳарчасидаги 11-сонли мактаб биносида 776,9 млн. сўмлик ва 2-сонли болалар боғчаси биносида 1 млрд. 217-млн. сўмлик мукаммал таъмирлаш ишларининг амалга оширилаётганлиги ҳақиқатан ҳам диққатга сазовордир.

Шунингдек бу ҳудудларда бошқа обеъктлар қурилиши ва таъмирланишига ҳам алоҳида эътибор берилаяти. Жумладан Назархон овул фуқаролар йиғини биносида 200 млн. сўмлик ҚВП биносида 200 млн. сўмлик мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилаяпти ва овулда қиймати 600 млн. сўм бўлган 6,9 километрлик сув тармоғи тортилаяпти ҳамда Қипчоқ шаҳарчасида қиймати 608 млн. сўм бўлган 2 та сув сотиш шоҳобчаси қурилиши бошланаяпти.

Бугунги кунда Назархон овули ва Қипчоқ шаҳарчасига боргудек бўлсангиз, у ерларда қишлоқ ва овулларимизнинг тобора чирой очиб, жаннатмакон гўшаларга айланаётганлигининг гувоҳи бўласиз.

А. Жуманиёзов.

Янгиликни бўлишинг: