"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7790.2 +7790.00
  • 1 EUR = 8888.62 +8888.00
  • 1 RUB = 115.07 +115.00

ЁШЛИК ШИЖОАТИМИЗ БИЛАН

Мен болалик пайтларимда овулимиздаги фермерларга ҳавас қилиб, албатта бир куни шу касб эгаси бўлишга ҳаракат қилардим. Овулимиздаги фермер хўжаликлари фаолиятини синчиклаб ўрганишим, фермерлар билан яқин муомалада бўлиб, улардан қишлоқ хўжалиги соҳасига доир ишларнинг сир-асрорларини ўрганиб боришим менинг фермерлик фаолятини қийинчиликларсиз бошлашимга муҳим омил бўлди.
2014 йилдан буён “Тўлқин” овулидага “Хидиров Самад” фермер хўжалигинини бошқариб келаяпман.
Фермер хўжалигимига тегишли бўлган 61,5 гектар ердан имкони борича унумли фойдаланишга ҳаракат қилганлигим боис хўжалик тармоқлари кенгайтиришга имкон бўлаяпти.
Бугунги кунда фермер хўжалгимизда 29 гектар ерга пахта, 16 гектар майдонга буғдой экинлари экилади. Хўжалигимизнинг 2 гектар ерига олма боғ, 1 гектарига узум боғи, 2 гектарига нашвати боғи ташкил этилган. Шунингдек, хўжалигимизда боқилаётган 29 қути асаларидан ҳам кўнгилдагидек маҳсулот олинаяпти.
Фермер хўжалгимизда 22 киши мавсумий ишларда иштирок қилишади. Биз албатта уларнинг иш ҳақларини ўз вақтида олишларига, ижтимоий ҳимоясини таъминлага алоҳида эътибор бераяпмиз.
Фермер хўжалигимиз ўз имкониятлари даражасида овул ёшларининг спорт билан шуғулланишларига ҳам эътибор бериб келмоқда. Айни кунда фермер хўжалигимиз томонидан ташкил этилган 22х42м. ўлчамдаги газонли футбол майдони овул ёшларининг спорт билан шуғулланишларида муҳим омил бўлаяпти.
Мен ёш фермер сифатида “Энг фаол ёш фермер” кўрик-танловининг туман босқичида иштирок этиб, 1-ўринни олишга эришган эдим. Ушбу кўрик-танловнинг Қорақалпоғистон Pеспубликаси босқичида ҳам биринчи ўринга сазовор бўлиб, мамлакат босқичига йўлланмани қўлга киритдим. Шу йилнинг 25 июнь куни кўрик-танловнинг Ўзбекистон Pеспубликаси босқичида ҳам муваффақиятли иштирок этишга муваффақ бўлдим.
Ҳозирги даврда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев биз ёшларга катта ишонч билдираяптилар. Биз бу ишончни мустақил мамалакатимизнинг янада гуллаб яшнашига ўзларимизнинг ёшлик шижоатимиз ва фидокорона меҳнатларимиз билан муносиб ҳисса қўшиш орқали оқлашга ҳаракат қиламиз.


Самад ХИДИPБОЕВ, “Хидиров Самад” фермер хўжалиги раиси.

Янгиликни бўлишинг: