"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7790.2 +7790.00
  • 1 EUR = 8888.62 +8888.00
  • 1 RUB = 115.07 +115.00

Ёзги таътилда 240 нафар амударёлик болажонлар Тошкент шаҳри ва Қашқадарё вилоятидаги оромгоҳларда ҳордиқ чиқардилар

Юртимизнинг сўлим гўшаларида ёзги таътилда болалар мароқли ҳордиқ чиқаришлари учун дам олиш оромгоҳлари ташкил этилган. Ёзги таътил бошланганидан шу кунга қадар туманимиздан Тошкент шаҳридаги болалар оромгоҳига 1-босқичда 30 нафар, 2-босқичда 120 нафар, 3- босқичда эса Қашқадарё вилоятидаги “Лочин” оромгоҳига 90 нафар 10-14 ёшдаги ўғил-қизлар ҳордиқ чиқариш учун жўнатилди.

Мамлакатимизда “Энг намунали оромгоҳ” номинацияси бўйича ғолибликни қўлдан бермай келаётган Қашқадарё вилоятидаги “Лочин” оромгоҳида болажонлар икки ҳафта давомида мириқиб дам олдилар.

Катта тантана билан кутиб олинган болажонлардаги кўтаринки кайфият уларни дам олиш кунларининг охиригача асло тарк этмади.

Оромгоҳ биносига ўрнатилган Тожмаҳал, Эйфель минораси, Pегистон мажмуаси, Оқсарой, Миср пирамидалари каби дунёга машҳур меъморий обидаларнинг макетлари болажонларнинг ўтмиш ҳақидаги тасаввурларини янада бойитди ва аждодларга эҳтиромини оширди.

Оромгоҳда болажонлар ҳайкалтарошлик, тикувчилик, актёрлик, каштачилик, зардўзлик, наққошлик каби тўгаракларда ва шахмат-шашка, волейбол, баскетбол, теннис, сувда сузиш каби спорт машғулотларида иштирок этиб, ўз вақтларини мазмунли ўтказдилар. Ундан ташқари, оромгоҳда ўтказилган “Лочин стар-2018” танлови, ҳар бир вилоятлар урф-одатларига бағишланган кўргазма, “Сув байрами”, “Заковат” викторинаси каби тадбирлар барчага олам-олам завқ бағишлади.

Қашқадарё вилоятидаги “Лочин” оромгоҳида ҳордиқ чиқарган болажонлар туманимизга жуда катта таассуротлар билан қайтдилар.

Сарагул Юсупова, 36-сонли мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси.

Янгиликни бўлишинг: