"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8208.04 +26.92
  • 1 EUR = 9490.14 +62.94
  • 1 RUB = 123.85 +0.27

УPУШ ФАХPИЙЛАPИГА ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАPИ ТОПШИPИЛДИ

1941-1945 йиллардаги уруш фахрийларини, шунингдек, фашистлар концлагерининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 апрелдаги Қарорига мувофиқ 1941-1945 йиллардаги уруш фахрийларини ва фашистлар концлагерининг вояга етмаган собиқ маҳбусларининг ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқароларнинг манзилли ижтимоий ҳимояси кучайтирилмоқда, уларга кўрсатилаётган хизматлари тури, сифатли ошмоқда.
Мазкур қарорга мувофиқ улар ҳар ойда мамлакатимизда ишлаб чиқарилган асосий турдаги 240 000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда гигиена товарлари билан, шунингдек ҳар мавсумда мавсумий кийим-кечаклар билан таъминланади.
Шу йилнинг 2 августида туман ҳокими С.Йўлдашев, “Нуроний” жамғармаси туман бўлинмаси раиси Б.Олламбергановлар туманимизда истиқомат қилаётган уруш фахрийлари – Манғит шаҳрининг Гулистон кўчасида истиқомат қилувчи Собир Нуруллаев, Қипчоқ овулида истиқомат қилувчи Ўтамурот Бозорбоев, Боғ маҳалласида яшовчи Йўлдош Ортиқовларга махсус қутиларга солинган, қиймати 1 млн.сўмга яқин бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарларини топширдилар.
Уруш фахрийлари давлатимизнинг ўзларига қаратаётган эътибор ва ғамхўрликларидан чексиз мамнун эканлигини изҳор этдилар.


О.PАЖАБОВА.

Янгиликни бўлишинг: