"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9433.34 -13.65
  • 1 EUR = 10354 +21.20
  • 1 RUB = 145.75 -1.19

Амударёлик тикувчи қизга Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи раиси Қаҳрамон Қуронбоевнинг совғаси топширилди

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи раиси Қаҳрамон Қуронбоев туманимизга ташрифи чоғида амударёлик ёшлар ҳаётига доир масалалар, улар эришаётган ютуқлардан ташқари, дуч келаётган муаммолар билан танишиш мақсадида суҳбат ва учрашувлар ўтказди.
Иттифоқнинг туман Кенгашида ташкилот етакчилари ва сардорлар билан ўтказилган учрашувда ҳам ёшлар ўз интилишларини, мақсад ва режаларини баён қилдилар.
Учрашувда ташкилотнинг матбуот йўналиши сардори Мафтуна Гулмонова тикувчилик билан шуғулланиб, мактабгача таълим муассасалари ва меҳрибонлик уйларидаги болаларга юмшоқ ўйинчоқлар тайёрлаб бераётгани ҳақида гапирган эди.
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи раиси Қаҳрамон Қуронбоев ўз ҳунари билан элга наф келтираётган Мафтуна Гулмоновага ўз номидан тикув машинасини совға сифатида жўнатди.
Ташкилотнинг туман Кенгаши раиси Маҳмуд Шерметов ҳамда иттифоқ фаоллари Қаҳрамон Қуронбоев томонидан жўнатилган тикув машинасини ёш тикувчига тантанали равишда топширдилар.
Айни пайтда Мафтуна 4 та мактабгача таълим муассасалари билан шартнома тузиб, ўз фаолиятини бошлаб юборди.


Жавлонбек ЙЎЛДОШЕВ,
Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши пресс-клуб етакчиси.

Янгиликни бўлишинг: