"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8312.64 -2.85
  • 1 EUR = 9456.46 +47.75
  • 1 RUB = 125.22 +1.15

Жайхун илҳомлари

Ватан

Биламан,

жонимни сўрамайсан.

Қувонасан яшасам тўғри.

Бор меҳримни кўрсам баҳам,

бўлмасам бас хоин ё ўғри.

Камолим тилайсан ҳар вақт

шунданми, ёруғ йўлим.

Вақтнинг милларидек

билмайсан тиним.

Ариғимга экдим ниҳоллар

кўрган кўзлар қувнасин.

Тилайсан болаларинг

ортидан бахт қувласин.

Яшаяпман ўзимга содиқ

дил ёзаман, ўқийман китоб.

Нонинг, тузинг оқламоқ учун

юрагимда изтироб.

То сўнгги лаҳза қадар

талпинаман сен томон.

Қуёшинг кулсин,

йиғламасин осмон!

Шаҳзод Анвар.

 

Эҳтиром

Буюк Истиқлол йўли –

Ундан ўтади карвон.

Энг улуғ карвон асли

Жонажон Ўзбекистон!

Тўхтамай, ортга қайтмай,

Мақсад сари интилар.

Ўзга миллат фарзандин

Ўзиникидек билар.

Юрт олдида бурчини,

Аъло этиб оқлаган.

Халқига муҳаббатни

Қалб тўрида сақлаган.

Истиқлол карвонига

У бўлди толмас сарбон,

Келажак девонида

Манзилин қучди карвон.

Карвон билан умрини,

Боғлагандир бу инсон

Умри узун бўлсин ва

Доимо бўлсин омон!

Меҳрибон ШОМУPОДОВА, 1-сонли мактаб ўқувчиси.

 

Ўзбекистон

Ўзбeкистон, нурга тўла боғлар юртисан,

Самога бўй чўзган тоғлар юртисан.

Олим-у шоирлар камолга етган,

Аждодлардан мeрос, дурлар юртисан.

Бағрингда улғайтдинг буюк ўғлонлар,

Улар бунёд этди мeтин қўрғонлар.

Жалолиддин ҳамда енгилмас Тeмур

Қалбида Ватан дeб ёнган туйғулар.

Тинч ўлкам, тинчлигинг - бeбаҳо бахтим,

Истиқлол нури-ла чароғон тахтим.

Ватан, қароғимда асраб ўтаман,

Сeнга хизмат қилмоқ энг улуғ аҳдим!

Свeта ХУДОЁPОВА,

67-сонли мактаб ўқувчиси

 

ЮPТБОШИМГА

Сизни севар бугун сиз севган Ватан

Ҳар нафасда бордир азиз номингиз.

Миллатлар яшайди бир тан-у бир жон

Халқ якдил, бутундир ризқ-у нонимиз.

Сир тўла нечалаб қулфни очдингиз,

Халқим, деб эл аро меҳр сочдингиз.

Мустақиллик учун, озодлик учун,

Дунёга денгиздай тўлиб тошдингиз.

Ватанни ёритган порлоқ Қуёшим –

Халқ дилида мангу қолган Юртбошим!

Латофат ЎPОЗАЛИЕВА, Манғит қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи ўқувчиси.

 

Юртим

Юртимнинг беқиёс боғ-у роғлари,

Пурвиқор тоғлари, чаманзорлари,

Инсонларнинг гўзал фазилатлари,

Туғилган маконим – Ўзбекистоним!

Фарзандингман сени жондан севувчи,

Сен учун ҳаттоки жондан кечгувчи.

Онамга қиёссан, эй меҳрибоним,

Туғилган маконим – Ўзбекистоним!

Шаҳло ҚУPОЛОВА, 62-сонли

мактаб ўқувчиси.

Янгиликни бўлишинг: