"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7790.2 +7790.00
  • 1 EUR = 8888.62 +8888.00
  • 1 RUB = 115.07 +115.00

Одам савдоси - аср муаммоси (+видео)

30 июль – Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш куни.

Сана муносабати билан туман ҳокимлиги, Ички ишлар бўлими ҳамда маданият бўлими томонидан туман Манғит шаҳридаги маданият ва аҳоли дам олиш маркази биносида тадбир ўтказилди.

Тадбирда одам савдосининг аянчли оқибатлари ҳақида ҳужжатли фильм намойиш қилинди ва туман маданият бўлими санъаткорлари томонидан меҳр-оқибат, ватанпарварлик ва инсонпарварлик туйғулари тараннум қилинган куй-қўшиқлар ижро этилди.

Ушбу тадбирдан тайёрланган видеолавҳани Амударё телеканалининг Telegram'даги саҳифаси орқали томоша қилишингиз мумкин:

 

Янгиликни бўлишинг: