"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8312.64 -2.85
  • 1 EUR = 9456.46 +47.75
  • 1 RUB = 125.22 +1.15

ОНА ВА БОЛА САЛОМАТЛИГИ ДОИМО ЭЪТИБОPДА

Мамлакатимизда «Соғлом она - соғлом бола» дастурининг амалга оширилаётгани болалар саломатлигининг мустаҳкамланишига хизмат қилмоқда. Бунда касалликларга қарши эмлаш ишларининг ўз вақтида олиб борилаётгани муҳим аҳамиятга эгадир.

Шунингдек, жорий йилнинг ўтган олти ойи мобайнида 60652 нафар, яъни 89,8 фоиз болалар тиббий кўрикдан ўтказилди ва аниқланган касалликлар юзасидан даволанишга жалб этилди. Касаллиги аниқланган 16936 нафар боланинг 14421 нафари амбулатор, 1408 нафари шифохона, 7 нафари эса санатория шароитида даволанди ва соғломлаштирилди. Бу 99,5 фоизни ташкил этади.

Суратда: Кўп тармоқли марказий поликлиниканинг гинеколог шифокори М.Қаландарова бўлажак онани тиббий кўрикдан ўтказмоқда.

Янгиликни бўлишинг: