"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8181.08 +1.34
  • 1 EUR = 9427.06 -41.77
  • 1 RUB = 122.73 -3.84

Давра суҳбатида сил касаллигидан сақланиш бўйича маълумот берилди

Сил касаллиги жуда хавфли юқумли касалликлардан бири ҳисобланади. Соғлом турмуш тарзига риоя қилиш эса касаллик тарқалишининг олдини олиш чораларидан биридир.

“Жайҳун садоси” интернет-радиоси таҳририятининг “Саломатлик – туман бойлик” лойиҳаси доирасида “Дўстлик” маҳалласида ўтказилган давра суҳбатида сил касаллигидан сақланиш ҳақида кенг маълумот берилди. Давра суҳбатида маҳалла фуқаролар йиғини раиси А. Собуров, котиб Б. Казаков, Хотин-қизлар қўмитаси мутахассиси Ф. Аллаберганова, туман ДСЭНМ шифокори P. Эшчанова, “Тараққиёт кўзгуси” газетаси мухбири О. Худойберганова ҳамда маҳалла фаоллари, аҳолиси иштирок этдилар.

Туман Давлат санитария эпидемиология назорат маркази шифокори P. Эшчанова касаллик ҳақида гапириб, унинг олдини олиш, касалликка чалинган беморларни даволаш ва соғлом ҳаётга қайтариш, бу борада давлатимиз томонидан берилаётган имтиёзлар ва яратилган шароитлар ҳақида батафсил тушунтирди.

Давра суҳбатида иштирок этаётган А. Собуров, Б. Казаков, Ф. Аллаберганова ҳамда фуқаролар С. Pаҳимова, Г. Шомуродовлар шифокордан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Барча иштирокчилар сил касаллигидан сақланиш бўйича керакли маълумотларга эга бўлдилар.

М. Шомуродов,

“Тараққиёт кўзгуси” газетаси фото мухбири.

Янгиликни бўлишинг: