"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8312.64 -2.85
  • 1 EUR = 9456.46 +47.75
  • 1 RUB = 125.22 +1.15

“Фахрий фуқаро” унвонини бериш тартиби жорий этилиши мумкин

Айни кунларда "Ўзбекистон Pеспубликасида инвестицион муҳитни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг Фармони лойиҳаси қизғин муҳокама қилинмоқда.

Фармонга лойиҳасида айтилишича:

1. 2018 йил 1 августдан:

инвестор ва тадбиркорлик субъектига давлат органи томонидан қабул қилинган ҳужжат натижасида етказилган мулкий зарар қопланади;

давлат органининг ҳужжатини бекор қилиш ёки ўзгартириш масаласи суд тартибида кўриб чиқилади.

2. 2018 йил 1 сентябрдан бошлаб:

ер участкаларини олиб қўйиш ҳақидаги қарор фақат аҳоли билан очиқ муҳокамадан кейин йўл қўйилади;

кўчмас мулкнинг бузилишига унинг бозор қиймати тўлиқ қоплангандан кейин йўл қўйилади;

3. Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйишнинг 6 та ҳолати белгилаб қўйилмоқда.

4. Бундан ташқари қуйидагилар таклиф этилмоқда:

чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар устав фондида чет эл инвестицияларининг минимал миқдори 30 фоиздан 15 фоизгача тушириш;

чет эл инвестицияси иштрокидаги корхона иштирокчиларидан бири албатта хорижий юридик шахс бўлиши шартлиги ҳақидаги талабни бекор қилиш;

чет эл нвестицияси иштирокидаги корхоналар устав фондининг минимал миқдорини 600 млн сўмдан 400 млн сўмгача тушириш;

чет эл инвестициялар иштирокидаги корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи миқдорини уч бараваргача тушириш;

акциядорлик жамиятлари устав капиталида чет эллик инвестор улушининг мавжуд бўлиш шартини бекор қилиш;

акциядорлик жамиятлари устав фондининг минимал миқдорини 400 млн сўм қилиб белгилаш;

экспорт контрактларини контракт тузилган кунда “Ўзагроэкспорт” АЖ эълон қилган нархлардан паст бўлмаган нархлар бўйича тузиш тартибини бекор қилиш.

5. Чет эл фуқаролари Ўзбекистон Pеспубликасида камида 200 минг АҚШ доллари миқдорида инвестицияни:

кўчмас мулк сотиб олиш тариқасида киритса, соддалаштирилган тартибда Ўзбекистон Pеспубликасида истиқомат қилиш учун яшаш гувоҳномасини олиш;

акция ва улушларини сотиб олиш, шунингдек хорижий корхона ташкил қилиш шаклида киритса, кўп марталик визаларни 3 йилгача бўлган муддатда, амал қилиш муддатини чекланмаган миқдорда узайтириш имконияти билан олиш ҳуқуқини бериш белгиланган.

Бундан ташқари, иқтисодиётининг устувор йўналишларига катта миқдорда инвестиция киритган чет эл фуқароларига “Фахрий фуқаро” унвонини бериш тартиби жорий этилади.

Янгиликни бўлишинг: