"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8208.04 +26.92
  • 1 EUR = 9490.14 +62.94
  • 1 RUB = 123.85 +0.27

“ЁЗГИ ТАЪТИЛНИ СПОPТ БИЛАН ЎТКАЗАМИЗ!”

Мактаб ўқувчиларининг таътил кунлари мароқли ўтишини таъминлаш мақсадида туман халқ таълими бўлими ҳамда “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамиятининг туман ҳудудий бўлинмаси томонидан “Ёзги таътилни спорт билан ўтказамиз” шиори остида турли спорт мусобақалари ташкиллаштирилди.
18-28 июль кунларида “Ёз-2018” спорт мусобақаларининг туман босқичи ўтказилди. Унда спортнинг футбол, баскетбол, волейбол, стол тенниси, енгил атлетика, кураш, шахмат ва шашка турлари бўйича ўтказилган мусобақаларнинг ҳудудий босқичи ғолиби бўлган 2 мингдан зиёд ёш спортчилар ўзаро куч синашдилар.
Туманнинг 7 та ҳудуди ва Болалар-ўсмирлар спорт мактабида 1-4 синф ўқувчилари ўртасида ўтказилган мусобақаларда енгил атлетика бўйича Шаҳзодбек Шомуродов, Чарос Норимматова, Дилшодбек Давлатов, Эътибор Исмоиловалар, мини футбол бўйича 71-мактаб ўқувчилари жамоаси, шахмат бўйича Сардор Қурбониёзов, Холида Отажоновалар, шашка бўйича Камоладдин Баҳодиров, Аноргул Гаиповалар 1-ўрин қўлга киритдилар. Шунингдек, 5-10-синф ўқувчилари ўртасида футбол, баскетбол, волейбол, енгил атлетика, кураш, шахмат ва шашка спорт турлари бўйича ўтказилган мусобақаларда ҳам ғолиблар аниқланди.
“Ёзги таътилни спорт билан ўтказамиз” шиори остида мактаб ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтган спорт мусобақаларининг туман босқичида ғолиб бўлган 760 нафар ёш спортчилар мусобақа ташкилотчилари томонидан диплом ва совғалар билан тақдирландилар.
7-10-синф ўқувчилари ўртасидаги мусобақаларнинг ғолибларига эса мусобақанинг Қорақалпоғистон Pеспубликаси босқичига йўлланма берилди.

О. Худойберганова.

Янгиликни бўлишинг: