"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9433.34 -13.65
  • 1 EUR = 10354 +21.20
  • 1 RUB = 145.75 -1.19

АМУДАPЁДА ИККИ НАФАP ФУҚАPОНИНГ ҲОВЛИСИ ЭШИГИГА МАХСУС БЕЛГИ ЎPНАТИЛДИ

Мамлакатимизнинг бугунгидек миллий тараққиётга эришишида фидойи меҳнат қилган инсонларни ҳар қанча эъзозлаш, қадрлаш ўринлидир. Боиси улар бугунги фаровон турмушимизнинг бунёдкорлари, маслаҳатгўйимиз, суянчимиз.

Мамлакатимизнинг иқтисодиёт, ишлаб чиқариш, илм-фан, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларда узоқ йиллар самарали меҳнат қилган нафақа ёшидаги юртдошларимизни, шунингдек, ишламасдан, ҳаётини оилалар мустаҳкамлигини сақлаш, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишига муносиб ҳисса қўшган онахонларимизни тақдирлаш мақсадида муҳтарам Юртбошимиз “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони таъсис этилгани ҳам юртимизда меҳнат фахрийларига кўрсатилаётган ҳурмат-эҳтиром ифодасидир.

Туманимиздан ҳам икки нафар фуқаро ана шу кўкрак нишонига лойиқ кўрилган, Наврўз байрами арафасида тантана суратда уларга нишон топширилган эди.

“Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланганларнинг бири Қангли овулида истиқомат қилувчи 11 нафар фарзандни элу юртга муносиб қилиб вояга етказган, бутун умр пахтачилик соҳасида меҳнат қилиб, айни кунда нафақада, фарзандлари, неваралари ардоғида кексалик гаштини сураётган Шукуржон Қўноқова эди.

Шу йилнинг 24 июлида “Нуроний” жамғармаси туман бўлинмаси раиси Б.Олламберганов, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича муовини P.Ўрозбоевлар онахон яшайдиган ҳовли эшигига “Бу ерда III даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланган фуқаро Қўноқова Шукуржон истиқомат қилади”, дея ёзилган белги ўрнатдилар.

Туманимизнинг Бўзёп овулида истиқомат қилувчи, пахтачилик соҳасида узоқ йиллар самарали меҳнат қилган, III даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланган Тожибой Болтабоевнинг ҳовлиси эшигига ҳам 26 июль куни ана шундай белги қўйилди.
Бу ҳалол ва самарали меҳнат қилган инсонларга ҳурмат – эҳтиром ифодасидир.

О.PАЖАБОВА.

Янгиликни бўлишинг: