"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8312.64 -2.85
  • 1 EUR = 9456.46 +47.75
  • 1 RUB = 125.22 +1.15

АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ – МУҲИМ МАСАЛА

13 июль куни Куюк кўпир овул фуқаролар йиғинида овул фаоллари ва тиббиёт ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилиб, унда овул аҳолисининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлигини муҳофаза қилиш мавзусидаги масала муҳокама этилди.

Йиғилишда овул фуқаролар йиғини раиси P.Ерлапасов, овулдаги қишлоқ оилавий поликлиникаси шифокорлари И.Нурманов, Б.Эшмуратов, Т.Атажанов, С.Алламбергенова ва У.Ўринбоевлар сўзга чиқишиб, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш юзасидан овул ҳудудида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Йиғилишда сўзга чиққанлар овулда оналар ва болалар саломатлигини янада яхшилаш, овул ёшлари ўртасида чекишнинг ва спиртли ичимликлар истеъмол қилишнинг зарарли оқибатлари ҳақида тушунтириш ишларини янада кўпроқ олиб бориш лозимлиги ҳақида гапирдилар.

Овул фаолларидан бўлган Қ.Собуров ўз сўзида овул ёшлари ўртасида гиёҳвандликнинг, қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олиш юзасидан ўтказилаётган суҳбатларнинг тарбиявий аҳамияти катта бўлаётгани ҳақида гапирди ва ҳар ҳафтанинг шанба кунида овул марказида ўтказилаётган “Сиҳат- саломатлик куни”нинг таъсирчанлигини янада ошириш юзасидан ўз таклифини билдирди.

Йиғилишда муҳокама этилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

А.ЖУМАНИЁЗОВ.

Янгиликни бўлишинг: