"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8312.64 -2.85
  • 1 EUR = 9456.46 +47.75
  • 1 RUB = 125.22 +1.15

КАСАЛНИ ЯШИPИШ ЭМАС, ДАВОЛАТИШ ЛОЗИМ

Сил ижтимоий касаллик бўлиб, унинг келиб чиқиш сабаблари турмуш тарзи, теварак-атроф ва бошқа ташқи омилларга боғлиқ.

Сил давосиз дард эмас. Касалликка чалинган одам буни яшириб, ўзича дорилар қабул қилиб, вақтини ўтказиб юргунча, мутахассис шифокорга мурожаат қилса, вақтида тўла даволанса, касаллик бутунлай тузалиб кетиши мумкин.

Афсуски, бу оддий қоидага амал қилмаслик натижасида, ҳар кимнинг ўз билганича даволаниб, яшириб юриши оқибатида касалликка чалинувчилар йил сайин кўпайиб бораяпти.

Фикримни рақамлар асосида ифодалайдиган бўлсам, 2016 йилда 98 нафар, 2017 йилда 111 нафар, жорий йилнинг 1-чорагида эса 33 нафар фуқароларимизда ушбу касаллик аниқланиб, даволанишга жалб этилди. Албатта бу рақамлар кишини чуқур ўйлантиради, ташвишлантиради. Бундан-да оғирроқ савол ҳам бор: нега одамлар касалини яшириб, даволаниш вақтини ўтказиб юборишаяпти? Нега даволанишга бефарқ қарашяпти?

Касални яширсанг, иситмаси ошкор қилади деганларидай, сил касаллигини яшириб, мутахассис бўлмаган шифокорлардан муолажа олаётганлар соғайиш ўрнига дарди оғирлашиб қолишини, бундан-да аянчлиси – оила аъзоларига ҳам ушбу касалликни юқтириш хавфи юқори бўлишини ҳамма фуқароларимиз яхши англашларини истар эдим.

Даврон ГУЛМИPЗАЕВ, туман давлат санитария-эпидемиология

назорати маркази эпидемиолог-шифокори.

Янгиликни бўлишинг: