"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8374.1 -18.96
  • 1 EUR = 9410.81 -136.15
  • 1 RUB = 126.18 -1.32

Кичик саноат зонасида КАТТА ЛОЙИҲАЛАP АМАЛГА ОШИPИЛМОҚДА

Кичик саноат зонасида «Камолов эшиклари» МЧЖ томонидан эшик ва деразалар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Суратда: жамият ишчиси Ф.Камолов.

Туманимиздаги “Амударё пахта тозалаш заводи” акциядорлик жамиятининг эски биноси негизида ташкил қилинаётган кичик саноат зонаси ҳудудида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун тадбиркорлар ўртасида тендер савдолари ўтказилди.

Тендер савдоларида иштирок этган 23 нафар тадбиркор қиймати 10 млрд. 151 млн. сўмлик инвестициялар киритиб, 166 та янги иш ўрни яратиш кўзда тутилган лойиҳаларни амалга ошириш мажбуриятини зиммаларига олишди.

Айтиш жоизки, кичик саноат зонасида 2 млрд. 332 млн. сўмлик лойиҳа асосида йилига 150 тонна мева-сабзавот қуритиш, 2 млрд. 500 млн. сўмлик лойиҳа бўйича йилига 74 тонна мева-сабзавотдан қиём тайёрлаш, 972 млн. сўмлик лойиҳа бўйича қизилмия илдизини қайта ишлаш, 631 млн. сўмлик лойиҳа билан сут маҳсулотларидан қуюлтирилган сут, творог, қаймоқ тайёрлашни йўлга қўйиш кўзда тутилмоқда. Шунингдек, 1 млрд. сўмлик лойиҳага кўра, мотор мойини қайта ишлаш, салкам 1,5 млрд. сўмлик лойиҳа бўйича кийим-кечак тикиш, 4 млрд. 251 сўмлик лойиҳа асосида қурилиш ашёлари, яъни эшик, дераза, мебель ишлаб чиқариш, 1 млрд. 360 млн. сўмлик лойиҳа бўйича мих, сим тўр, 1 млрд. 476 млн. сўмлик лойиҳа билан темирбетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга йўналишлар янгидан ташкил қилинмоқда.

Мазкур лойиҳалар асосида йўлга қўйилиши мўлжалланаётган ишлаб чиқариш корхоналарида янги иш ўринлари яратилиши билан бирга, у ерда тайёрланадиган маҳсулотларни чет элга экспорт қилиш ҳам режалаштирилмоқда.

Янгиликни бўлишинг: