"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8562.34 +26.26
  • 1 EUR = 9731.96 +165.00
  • 1 RUB = 135.34 +2.43

Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ишлари ЯНГИ БОСҚИЧГА КЎТАPИЛМОҚДА

Бугунги кунда туманимизда 191,6 минг нафар аҳоли истиқомат қилаётган бўлиб, уларнинг 68,9 минг нафари марказлашган ичимлик суви билан таъминланган. Қолган 122,7 минг нафар аҳоли муқобил ичимлик сув манбалари, яъни қудуқ ва дарё сувларидан истеъмол қилади.

Туман Сув тармоқлари корхонаси аҳолининг 36 фоизини тоза ичимлик суви билан таъминлайди. Шундан шаҳарда яшовчи 27,5 минг нафар, яъни 14,4 фоиз аҳолига сув тармоқлари филиали томонидан марказлаштирилган тармоқлар орқали сув етказилади. Ундан ташқари, корхонадан тоза ичимлик суви махсус техникалар ёрдамида Жумуртов шаҳарчасида, Жумур овул ва Ойбек номли маҳаллаларда, Тўлқин, Қангли, Қипчоқ, Ўрта қалъа овулларида яшовчи 41,4 минг нафар, яъни 21,6 фоиз аҳолига етказиб берилади.

Қишлоқ аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида лойиҳа асосида 2016 йилда “Осиё тараққиёт банки” томонидан “Бўз ёп” овули ҳудудида 32,3 км. узунликдаги водопровод тармоғи янгидан қурилди.

Президентимизнинг шу йил 29 мартдаги «Обод қишлоқ» дастурини 2018 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори асосида Назархон овули ҳамда Қипчоқ шаҳарчасида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Назархон овулида узунлиги 2,8 км. бўлган сув қувури реконструкция қилинади. Шунингдек, 4,1 км масофада сув тармоқлари янгидан қурилади. Мазкур овулда жами 6,9 км. узунликдаги сув қувурлари ётқизилади. Буларнинг барчасига 656 млн. сўм маблағ сарфланади. Ҳозирги кунда қурилиш ишлари якунланиш арафасида. Лойиҳа амалга оширилиши натижасида 245 та хонадон марказлашган тоза ичимлик суви билан таъминланади.

Қипчоқ шаҳарчасида эса 2 та тозаланган ичимлик суви сотиш шохобчаси қурилиши мўлжалланган. Ҳозирги кунда қурилиш учун ер майдонлари аниқланиб, 660 млн. сўмлик лойиҳа сметалари асосида қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Президентимизнинг “2018 йил учун инвестиция ва инфратузилма лойиҳалари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига асосан туманда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 2018 йилги Давлат дастури доирасида жами 17,2 км. сув тармоқларини янгидан қуриш ҳамда реконструкция қилиш режалаштирилган.

Манғит шаҳридаги “Бўстон”, Ойбек номли, “Гулзор” ва “Босув” маҳаллаларида яшовчи аҳолининг ичимлик суви билан таъминланишини яхшилаш мақсадида Гурлан ва Қипчоқ кўчалари бўйлаб узунлиги 3 км. бўлган, смета баҳоси 1 млрд. 537 млн. сўмлик лойиҳа бўйича магистрал сув қувури реконструкция қилинмоқда.

Pежага кўра, “Янгиобод”, “Олмазор” ва “Гулзор” маҳаллаларининг аҳолисини тоза ичимлик суви билан тўлиқ таъминлаш мақсадида “Дўстлик” маҳалласидан “Олмазор” маҳалласи ҳудудигача узунлиги 2,5 км. бўлган, смета баҳоси 1 млрд. 303 млн. сўмлик лойиҳа асосида янгидан магистрал сув қувури ётқизилади. “Дурунки” маҳалласи хонадонларини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида эса маҳалла ҳудудидаги кўчаларга смета баҳоси 1 млрд. 150 млн. сўмлик лойиҳа асосида жами 5,7 км. узунликда магистрал ва ички кўча сув тармоқлари ўтказилади. “Гулзор” маҳалласида ҳам аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш учун маҳалла кўчаларига жами 6 км. узунликда, смета баҳоси 1 млрд. 225 млн. сўмлик лойиҳа асосида сув тармоқлари ўтказилиб, мустақиллик байрами арафасида аҳолига фойдаланишга топширилиши мўлжалланмоқда.

Келгуси 2019 йилда ҳам туман ҳудудида жами 18 км. узунликдаги сув тармоқларини ўтказиш бўйича таклиф киритилган. Смета баҳоси 7,1 млрд. сўмлик лойиҳа бўйича “Олмазор”, “Янгиобод”, Ойбек номли ва “Чордара” маҳаллаларида яшовчи аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш яхшиланади.

Кейинги йилда “Беш том” овулида ҳам жами 7.2 км. масофага магистрал ва ички кўча сув тармоқларини ўтказиш бўйича таклиф берилган. Смета баҳоси 970 млн. сўмлик лойиҳа асосида “Беш том” овули аҳолиси тоза ичимлик суви билан таъминланади.

“Қиличбой” ва “Чойкўл” овулларида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш учун сув сотиш шохобчаси қуриш бўйича таклиф лойиҳалари берилган.

Бундан ташқари, 2017-2021 йилларда Осиё тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан “Қипчоқ” овули ҳудудига 1 та замонавий типдаги, суткасига 35 минг куб метр сифатли ичимлик суви ишлаб чиқаришга мўлжалланган сув тозалаш иншооти қурилади. Туман миқёсида эса банк маблағлари ҳисобидан 95 км. узунликда янгидан сув тармоқлари ўтказилади ва 110 км. сув тармоқлари реконструкция қилинади.

Амалга оширилаётган бу каби ишлар аҳолининг тоза ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини ошириш, халқимизнинг турмуш сифатини янада юксакка кўтаришга хизмат қилади.

Акбар PАЖАБОВ, Амударё туман

Сув тармоқлари филиали бошлиғи.

Янгиликни бўлишинг: