"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8578.36 +3.26
  • 1 EUR = 9628.35 -119.76
  • 1 RUB = 134.52 -1.83

Коммунал хизматлар тўлови: бебаҳо бойликларимизга муносабат шуми?

Кузнинг сахий қуёш нурлари эркалайдиган иссиқ кунлари орқада қолиб, қиш яқинлашаётганидан дарак берувчи салқин ҳаво ҳукмронлиги бошланмоқда. Бундай дамларда табиий газ нафақат уйимизга, балки кўнглимизга ҳам илиқлик беради. Бундан ташқари овқат пишириш, чой қайнатишда ҳам газ уй бекаларининг беминнат дастёридир. Бугунги кунда табиий газнинг турмушимиздаги ўрни жуда улкан. Ана шу бебаҳо қулайликдан фойдаланиб сарфлаган газ тўламларини ўз вақтида тўлайдиган, тармоқда хизматлар сифатининг яхшиланишига ўз ҳиссасини қўшаётган юртдошларимиз кўпчилик эканлиги қувонарлидир.

Агар бу таъриф туманимизда табиий газдан фойдаланаётган барча хонадонларга ҳам тегишли бўлганида эди, соҳадаги кўпгина муаммоларга ўрин қолмас эди. Чунки сарфлаган табиий газимизнинг ҳақини ўз вақтида, олдиндан тўлаб қўйсак, бу бизнинг келгусида шу хизматдан узлуксиз фойдаланишимизга кафолат бўлиши ҳаммамизга аён. Ана шу оддий ҳақиқатни назарига илмай, қарздорлиги кун сайин ошиб бораётганига эътибор қилмай табиий газдан фойдаланаётган юртдошларимиз ҳам талайгина.

Жорий йил давомида "Амударё-тумангаз” филиали томонидан сарфланган табиий газдан дебиторлик қарзларини ундириш учун кўпгина чора-тадбирлар кўрилди. Эслатмаларни инобатга олмаган 2799 та хонадон жами 720 млн. 778 минг сўм қарздорлиги учун табиий газ тармоғидан ажратилди. 601 та хонадондан жами 169 млн. 400 минг сўм пул маблағи ундирилиб, тармоққа қайта уланди.

Шу нарсага эътибор қаратиш керакки қарздорликни ундириш учун хонадонларга кирилганида асосан уй бекалари, соҳиблари ҳозир имконияти бўлмаётганини, иложи бўлса, ҳисоб-китоб қилишларини айтадилар. Наҳот табиий газ ҳар ким ўз истагича фойдаланадиган, ҳақини истаган вақтида тўлаши мумкин бўлган товар бўлса? Йўқ, у халқимиз бойлиги! Ундан тежаб-тергаб фойдаланишимиз, ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиб бориш ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиз эмасми?

Шуни айтиш керакки, газ тармоғидан ажратилган хонадонлар тез муддатда имкон топишга эришадилар. Улар газ тармоғидан ажратилгани учун тариф калькуляциясига асосан қирқиш учун 23 468 сўм, қайта уланиш учун яна шунча маблағни қўшимча тўлайдилар.

Шу йилнинг январ-октябрь ойлари оралиғида 540 млн. 211 минг сўм қарздорлиги мавжуд 988 та хонадонлар суд ва нотариал идораларига ўтказилиб, ижрога қаратилди. Шундан 312 та хонадондан 144 млн. 417 минг сўмлик қарз ундирилди. Сарфлаган табиий газ ҳақини ўз вақтида тўламай, қарздорлиги кўпайиб кетгани учун тармоқдан ажратилган айрим хонадонларда тармоққа ўзбошимчалик билан уланиш ҳоллари ҳам учрамоқда. Бундай шахсларга Ўзбекистон Pеспубликаси "Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодекснинг 101-моддасига асосан маъмурий жазо чоралари, агарда бир йил давомида такроран содир этса, Ўзбекистон Pеспубликаси жиноят кодексининг 185-моддасига асосан жиноий жазо қўлланилади. Бундан хулоса шуки, табиий газдан ҳар бир хонадон тўлаш  имконияти даражасида фойдаланмоғи лозим. Афсуски Манғит шаҳрининг "Навбаҳор” кўчасида истиқомат қилувчи Азимбой Жумабоев, Аҳмад Отажонов, "Ўрта қалъа” овулидан  Жумабой Жуманиёзов, Тўлибой Давлатмуродов, Янгибой Оллаберганов, Мадиёр Худойберганов, Қўчқор Адамбоев, Чоршам Вафоев, Икром Эшимбетов, "Юлдуз” кўчасида яшовчи Алишер Оллаберганов , "Хизр эли” маҳалласида яшовчи Бозорбой Ўрозбоев, "Бештом” маҳалласида яшовчи Ойбек Йўлдошевларнинг табиий газдан қарздорлиги икки миллион сўмдан ошиб, ҳатто баъзиларининг қарздорлиги тўрт миллионгача етганлиги учун огоҳлантирилишига қарамай, газ сарфидан қарзларини тўламаганлиги учун суд тартибида ундириш учун ижрога қаратилди. Бурўйхат туман миқёсида 988 та хонадонэканлигинақадарачинарли!Ахир уларнинг қарзи эвазигахизмат ҳақини ўз вақтида, ҳатто, олдиндантўлаб қўяётган фуқароларимиз ҳам жабркўрадида.Чунки қарздорликнинг ошиши табиий газетказибберишдаузилишларва бошқа муаммолар келибчиқишигазамин бўлиши барчага аёнҳақиқат.

Коммунал хизматлар учунтўламларниўз вақтида ҳисоб-китоб қилиб боришмазкурхизматларданфойдаланувчиҳар бир фуқаронинг бурчи. Бироқ сарфлаган электр энергияси учун ҳақ тўлашни гўё "унутиб” қўядиганлар ҳам учрайди орамизда. Натижада дўрманлик Илҳом Эшимбетовдан 112800 сўм, Манзура Турсуновадан 107512 сўм, қипчоқлик Давлатбой Холимбетовдан 129450 сўм, Pажаб Манғитовдан 246 минг 241 сўм, Зулфия Pажабовадан 936674 сўм, куюк кўпирлик Ибодулла Ойимбетовдан 399650 сўм, холимбеглик Гулимбат Ўразимбетовдан 145820 сўм, чойкўллик Қодирберган Жуматовдан 66845 сўм, "Олмазор” маҳалласида яшовчи Мурод Аҳмедовдан 96550 сўм, "Ўрта қалъа” овулидан Икром Эшимбетовдан 185960 сўм электр энергиясидан қарздорлиги учун суд тартибида ундириб олинди. Қўшимчасига улар тармоқдан узилиш ва яна уланиш харажатларини ҳам тўладилар.

Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, тўлов интизомига риоя қилмаслик кўпгина қўшимча харажатларни, оворагарчиликларни келтириб чиқаради. Бундай ҳолларга йўл қўймаслик, тўламларни ўз вақтида тўлаш ҳамманинг фуқаролик бурчидир.

Шунингдек  шу йилнинг 8 октябридан кучга кирган Ўзбекистон Pеспубликасининг "Ўзбекистон Pеспубликасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонунига мувофиқ  электр ва иссиқлик энергиясидан мақсадсиз фойдаланган, зое кеткизган мансабдор шахсларга чора кўриш тартиби жорий этилди.

Мансабдор шахслар томонидан мазкур қонунбузарлик яна такрорланса, уларга нисбатан энг кам иш ҳақининг 15 баробаридан 30 баробаригача жарима жазоси қўлланилади.

Ойгул PАЖАБОВА.

Янгиликни бўлишинг: