"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7790.2 +7790.00
  • 1 EUR = 8888.62 +8888.00
  • 1 RUB = 115.07 +115.00

Қизилчоли маҳалласида кўргазмали семинар ўтказилди (+видео)

Мустақиллик байрами олдидан шаҳар ва қишлоқлар, овул ва маҳаллалар, кўча ва гузарлар тозаланиб, обод ва кўркам қиёфа касб этмоқда. Аҳоли хонадонлари, уйлар ва ҳовлилар атрофи тартибга келтирилиб, байрам руҳига монанд равишда чиройли кўриниш олмоқда. Сабаби халқимизда қутлуғ кунларни, байрам ва шодиёналарни ўзига хос тарзда кутиб олиш анъанага айланган. Тозалик ва орасталик, саранжом-шаришталик эса қон-қонига сингиб кетган. Зеро, тозалик бор жойда қут-барака бўлади.

Туманимизнинг Хоразм вилояти билан чегара ҳудудида жойлашган Қизилчоли маҳалласи аҳлига ҳам мана шундай таъриф бериш мумкин. Улар ҳовли ва уйларни, кўча ва гузарларни киши кўрса ҳавас қилгулик даражада кўркам ва озода ҳолда сақлашади. Туман ҳокими ва туманимиз фаоллари, овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирокида 21 июль куни мазкур маҳаллада ўтказилган кўргазмали семинар кенгашнинг ҳар бир иштирокчиси бу фикримизга қўшилиши табиий.

Шу куни эрта тонгдан маҳаллага ташриф буюрган меҳмонларни ҳар бир хонадон эгаси нон-туз билан қарши олди. Туманимиз ҳокими Султонбой Йўлдошев, туман ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича сектор раҳбарлари бошчилигида иштирокчилар маҳалла ҳудудидаги хонадонларга кириб, ҳовли ва кўчаларнинг тозалиги ҳамда озодалиги, томорқа ерларидан фойдаланиш аҳволи, хонадонларда санитария талабларига риоя қилиниши ва бошқа шароитларни кўздан кечирдилар.

Семинар иштирокчилари маҳалла ҳудудида жойлашган 9-сонли мактабда янги ўқув йилига тайёргарлик ишларининг бориши, мактаб ҳудудининг ободонлаштирилиши ва ўқувчиларнинг эришаётган ютуқлари билан яқиндан танишдилар.

Сўнгра кўргазмали семинар маҳалла фуқаролар йиғини биносида давом этди.

Кўргазмали семинардан тайёрланган фотолавҳаларни сайтимизнинг Telegram'даги каналида томоша қилишингиз мумкин:

 

Янгиликни бўлишинг: