"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8208.04 +26.92
  • 1 EUR = 9490.14 +62.94
  • 1 RUB = 123.85 +0.27

Амударёдаги кичик саноат зонаси фаолиятидан лавҳа (+видео)

Президентимизнинг 2018 йил 6 мартдаги “Қорақолпоғистон Pеспубликасида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Амударё пахта тозалаш заводи” акциядорлик жамиятининг эски биноси кичик саноат зонасига айлантирилди. Бу бўйича туман ишчи гуруҳи тузилиб, жами 14,3 гектар ер майдони, шундан 11 минг 803 квадрат метр қурилиш майдони ва ҳудуддаги бинолар хатловдан ўтказилди.

Ўтказилган тендер савдоларида 23 нафар тадбиркор қиймати 10 млрд. 151 млн. сўмлик инвестициялар киритиб, 166 та янги иш ўрни яратиш кўзда тутилган лойиҳаларни амалга ошириш мажбуриятини зиммаларига олишди.

Кичик саноат зонасида 2 млрд. 332 млн. сўмлик лойиҳа асосида йилига 150 тонна мева-сабзавот қуритиш, 2 млрд. 500 млн. сўмлик лойиҳа бўйича йилига 74 тонна мева-сабзавотдан қиём тайёрлаш, 972 млн. сўмлик лойиҳа бўйича қизилмия илдизини қайта ишлаш, 631 млн. сўмлик лойиҳа билан сут маҳсулотларидан қуюлтирилган сут, творог, қаймоқ тайёрлаш корхоналари ишга туширилиши кўзда тутилмоқда. Шунингдек, 1 млрд. сўмлик лойиҳага кўра, мотор мойини қайта ишлаш, салкам 1,5 млрд. сўмлик лойиҳа бўйича кийим-кечак тикиш, 4 млрд. 251 сўмлик лойиҳа асосида қурилиш ашёлари, яъни эшик, дераза, мебель ишлаб чиқариш, 1 млрд. 360 млн. сўмлик лойиҳа бўйича мих, сим тўр, 1 млрд. 476 млн. сўмлик лойиҳа билан  темирбетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга йўналишлар янгидан ташкил қилинмоқда.

(Фото: istiqbolsari.uz)

Янгиликни бўлишинг: