"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8208.04 +26.92
  • 1 EUR = 9490.14 +62.94
  • 1 RUB = 123.85 +0.27

ТУPНИPДА АМУДАPЁЛИК ТАЭКВОНДОЧИЛАP ФАХPЛИ ЎPИНЛАPНИ ҚЎЛГА КИPИТДИЛАP

Спортнинг таэквондо WTF тури ҳам ёшлар ўртасида тобора оммалашиб бормоқда. Туман спорт мактабида спортнинг бу тури билан шуғулланаётган ёшлар кўпчиликни ташкил қилади.

Нукус шаҳрида ўғил болалар ва қизлар ўртасида таэквондо WTF спорт тури бўйича ўтказилган танлов турнирида амударёлик ёш таэквондочилар ҳам иштирок этдилар. Туманимиз спортчилари мусобақа майдонида мураббий Ойбек Абдуллаевдан ўрганган усулларни маҳорат билан қўлладилар.

Эпчиллигини кўрсатиб, рақибларидан устун келишга муваффақ бўлган амударёлик таэквондочилардан Темур Pаҳимбоев 32 кг. вазн, Ихлос Юсупов 22 кг. вазн, Pустам Жуманиёзов 30 кг. вазн тоифалари бўйича 2-ўрин ғолиблигига эга бўлдилар. Шунингдек, Жавоҳир Мадаминов 34 кг. вазн, Акмал Холмуродов 34 кг. вазн, қизлардан Гулбону Ўринбоева 28 кг. вазн тоифалари бўйича 3-ўринга муносиб деб топилдилар.

Амударёлик таэквондочилар турнир мусобақаларининг фахрли ўринлари ғолиби бўлиб қайтдилар.

Ҳамида Pажабова, туман Спорт мактабининг

теннис бўйича катта мураббийси.

Янгиликни бўлишинг: