"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8208.04 +26.92
  • 1 EUR = 9490.14 +62.94
  • 1 RUB = 123.85 +0.27

Шаҳноза Матсапоева “Ягонасан, муқаддас Ватан” танловининг Қорақалпоғистон босқичида ғолиб бўлди

Биз яшаётган замин – Она Ватан барчамиз учун қадрлидир. Унга бўлган бор меҳримиз, садоқатимиз ва муҳаббатимиз эзгу ишларда, фидойиликларда, кўрсатилган жасоратларда акс этади. Шу билан бирга гўзал ва мафтункор юрт қиёфаси жўшқин ҳислар билан бетакрор ижод намуналарида ифодаланади.

Pеспубликамизда анъанага айланган “Ягонасан, муқаддас Ватан” кўрик-танловида ҳам Ватан тараннуми янграйди. Кўрик-танловда санъаткорлар диёримизни, унинг гўзаллигини, меҳнаткаш халқимизни, буюк келажакни мадҳ этувчи мусиқий асарларини тақдим этадилар.

Мустақиллик байрами арафасида туманимизда ўтказилган “Ягонасан, муқаддас Ватан” кўрик-танловида ғолибликни қўлга киритган туман Маданият бўлими ходими, хонанда Шаҳноза Матсапоева танловнинг Қорақалпоғистон Pеспубликаси босқичида иштирок этишга муваффақ бўлди. Танловда барча туманларда ғолиб бўлган истеъдод эгалари билан биргаликда Шаҳноза Матсапоева ҳам юртни тараннум қилиб, ўз иқтидорини намойиш этди.

Қўшиқнинг мазмун-моҳияти билан бирга ижрочининг саҳна маданияти, одоби ва маҳорати, қобилиятига ҳам асосий эътибор қаратилган “Ягонасан, муқаддас Ватан” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Pеспубликаси босқичида туманимиздан иштирок этган хушовоз хонанда Шаҳноза Матсапоева 1-ўринга лойиқ деб топилди. Ғолиб Шаҳноза Матсапоевага кўрик-танловнинг Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Pеспубликаси бочқичига йўлланма берилди ва диплом, қимматбаҳо совғалар топширилди.

О. Худойберганова.

Янгиликни бўлишинг: