"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8314.85 +14.80
  • 1 EUR = 9408.25 -3.29
  • 1 RUB = 123.85 -2.39

БАКТЕPИАЛ ДИЗЕНТЕPИЯ ВА УЛАPДАН САҚЛАНИШ ЧОPАЛАPИ

Ёз мавсумининг иссиқ кунлари бошланиши билан аҳоли орасида ўткир юқумли ичак касалликлари кўплаб учрайди. Ўткир юқумли ичак касалликларидан ҳисобланган бактериал дизентария касаллигини турли микроорганизмлар келтириб чиқаради.

озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек, маиший-мулоқот, яъни, ифлосланган қўллар, идиш-товоқлар, рўзғор буюмлари, ёш болалар ўйинчоқлари касалликни юқтирувчи асосий омиллар ҳисобланади. Шунингдек сув қайнатилмай ичилганда, ёки белгиланмаган очиқ сув ҳавзаларида чўмилганда ҳам бу касалликни юқтириш мумкин. Ёз-куз ойларида эса пашшалар ҳам касалликнинг келиб чиқишида катта рол ўйнайди. .

Бактериал дизентерия билан фақат одамлар оғрийди.

Касалликнинг Патогенези ва клиникаси: Касалликнинг яширин даври 2 кундан 7 кунгача давом этади. Шундан кейин касалликнинг асосий белгилари юзага чиқа бошлайди, касаллик ичнинг қайта-қайта суюқ келиши,қорин оғриши,кунгил айниши, қусиш, иситманинг кутарилиши каби белгилар билан намоён бўлади. Дизентерия токсинларининг марказий нерв системасига таъсир этиши бошқа инфекцион кассалликлар каби дизентерия патогенезида асосий аҳамиятга эгадир. Ингичка ва йўғон ичак нерв аппаратининг зарарланиши сабабли йўғон ичак шиллиқ пардаси яллиғланиб, яра пайдо бўлади ва тортишиб қисқаради. Шунга кўра бемор ичи бураб оғриб кучанади. Касаллик оғир ўтганда бемор 1 суткада 30 мартагача хожатга боради. Дизентерия бактериялари қонга ўтмайди. Дизентериянинг токсик формалари кўпинча хавфли бўлади. Ёш болаларда ва кексаларда дизентерия оғирроқ кечади.

Касалликнинг эпидемиологияси ва унга қарши кураш чоралари: – Дизентерия касаллигининг ўткир ва сурункали формаси билан оғриган бемор инфекция манбаи бўлади. Дизентерия таёқчалари асосан нажас билан чиқади.

Дизентерия профилактикаси касалликни барвақт аниқлаш, ва беморни ўз вақтида шифохонага ётқизиш ва даволаш, шунингдек,касалликнинг хроник формаси билан оғриётган кишиларни аниқ ҳисобга олиб, санация қилишдан иборат. Беморларнинг буюмлари, чиқиндилари, шунингдек бемор турган уй яхшилаб дезинфекция қилиниши керак.

Pаъно АЛЛАМБЕPГЕНОВА,

туман ДСЭНМ бактериолог-шифокори.

Янгиликни бўлишинг: