"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8271.27 +21.03
  • 1 EUR = 9374.66 -18.59
  • 1 RUB = 121.79 -3.67

ЁШ ОИЛАЛАP ТЕННИС МУСОБАҚАЛАPИДА ИШТИPОК ЭТДИЛАP

Бугунги кунда маҳаллалар ўртасида турли спорт мусобақаларини ўтказиш анъанага айланган. Аҳолини соғлом турмуш тарзига риоя қилишга ўргатиш, жисмонан соғломликка эришишда спортнинг аҳамиятини тушунтириш мақсадида ўтказиб келинаётган спорт мусобақаларида иштирок этишга қизиқувчилар ҳам ошиб бормоқда.

Туман Спорт мактабида спортнинг стол тенниси тури бўйича “Маҳалламиз стол теннисчилари” шиори остида ўтказилган мусобақада ёш оилалар ва 13-14 ёшдаги спортчилар иштирок этдилар. Ниҳоятда қизғин бўлиб ўтган мусобақада ёш спортчилар ва ёш оилалар аъзолари чаққонликларини, абжирликларини кўрсатдилар.

Барча рақибларни ортда қолдиришга эришган тезкор теннисчи ёшлардан Навоий номидаги маҳалладан Хуршида Қўчқорова қизлар ўртасида, ўғил болалар ўртасида эса “Бойовул” маҳалласидан Достонбек Жуманазаров 1-ўринни қўлга киритдилар. Ёш оилалар ўртасида ўтказилган мусобақада эса “Фаровон” маҳалласида яшовчи Отахоновлар оиласи ғолиб бўлди.

Мусобақанинг Нукус шаҳрида ўтказиладиган финал босқичига йўлланма олган ғолибларга туман Спорт мактаби ва ўзини ўзи бошқариш органлари туман Кенгаши, “Маҳалла” жамоат фонди туман бўлинмаси ходимлари диплом ва эсдалик совғаларини топширди.

О. Худойберганова.

Янгиликни бўлишинг: