"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8325.59 +12.36
  • 1 EUR = 9413.74 -43.46
  • 1 RUB = 124.7 -1.22

ЁШ БОКСЧИЛАP ОЧИҚ БИPИНЧИЛИК ҒОЛИБИ БЎЛДИЛАP

Тумандаги Болалар-ўсмирлар спорт мактабида спортнинг бокс тури бўйича 11-14 ёшдаги ўсмирлар ўртасида Очиқ Биринчилик мусобақалари ўтказилди.

Мазкур мусобақада Қорақалпоғистон Pеспубликаси ҳудудидаги 8 та туман ва Хоразм вилоятидан ташриф буюрган ёш спортчилар иштирок этдилар. Мусобақа жуда қизғин тарзда бўлиб ўтди.

Унда спорт мактабининг бокс бўйича мураббийлари Жасур Нуримбетов ва Обид Усмоновларнинг шогирдлари ҳам иштирок этиб, эпчил боксчиларидан Жонибек Ғаффоров 38 кг. вазн тоифаси бўйича, Бунёд Илҳомов 40 кг. да, Бунёд Исмоилов 42 кг. да, Бахт Собуров 42 кг. да, Диёрбек Анваров 44 кг. да, Берк Сарсенбоев 48 кг. да, Жонибек Турсунбоев 52 кг. вазн тоифаси бўйича 1-ўринни эгаллаб чемпионат ғолиби бўлдилар. Ёш спортчилар Шоҳруҳ Солиев 34 кг вазн тоифасида 2-ўрин, Шерзод Худойберганов эса 38 кг. вазн тоифаси бўйича 3-ўринни эгалладилар. Умумжамоа ҳисобида ҳам туман спорт мактаби бокс жамоаси фахрли 1-ўринни қўлга киритдилар.

Туман Болалар-ўсмирлар спорт мактабида спортнинг бокс тури бўйича ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтган Очиқ Биринчилик мусобақаларида фахрли ўринларга эга бўлган ғолиб боксчилар мусобақага ҳомийлик қилган “Amudaryotex” масъулияти чекланган жамияти томонидан медаль ва дипломлар, қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Мусобақа барча иштирокчиларда катта таассуротлар қолдирди.

Ҳамида Pажабова, Спорт мактабининг

стол тенниси бўйича катта мураббийси.

Янгиликни бўлишинг: