"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8312.64 -2.85
  • 1 EUR = 9456.46 +47.75
  • 1 RUB = 125.22 +1.15

ТУМАН МАДАНИЯТ БЎЛИМИ “ОБОД ҚИШЛОҚ” ЛАPДА МУСИҚИЙ ТАДБИP ЎТКАЗДИ

“Обод қишлоқ” дастури доирасида ободонлаштириш ва қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётган туманимиздаги Назархон овули ва Қипчоқ шаҳарчасида барча ишлар қизғин суръатларда давом этмоқда. Янгича қиёфага кираётган қишлоқ кўриниши аҳоли ҳамда ободонлаштириш ва таъмирлаш ишларида иштирок этаётган ишчиларни янада руҳлантирмоқда.

Ҳудудда яшовчи аҳоли ва ишлаётган ишчиларга юқори кайфият бағишлаш, уларга завқ ва шавқ улашиш мақсадида туман Маданият бўлими ходимлари ташаббус кўрсатиб, Назархон овули, Қипчоқ шаҳарчасида катта тадбир ўтказдилар. Тадбирда туман Маданият бўлими ҳаваскор санъаткорлари томонидан тайёрланган катта мусиқий дастур намойиш этилди. Дастурда Маданият бўлими мудири Шуҳрат Юсупов бошчилигида Анвар Худойберганов, Комилжон Болтабоев, Pашид Pаҳимов, Ваҳобжон Абдуллаев, Мансур Жалолов, Даврон Эндирбоев, Ғайрат Янгибоев, Озодбек Матякубов, Хуршидбек Янгибоевлар иштирок қилиб, куй ва қўшиқлари билан барчани хушнуд этдилар. Шунингдек, сўз устаси, қизиқчи Музаффар Ибрагимов қизиқарли чиқишлари билан барчага табассум улашди.

Туман Маданият бўлими ходими, сухандон Ойбекжон Бегимов олиб борган тадбирда “Уйшин” Маданият ва аҳоли дам олиш марказининг тўгараклари аъзолари ҳам ўз чиқишлари билан қатнашдилар. Тадбирга ташриф буюрган Қипчоқ шаҳарчаси фуқаролар йиғини раиси Нураддин Холбоев аҳолининг маданий ҳордиқ чиқаришига хизмат қилган туман Маданият бўлимига халқ номидан миннатдорчилик билдирди.

Туман Маданият бўлими ташаббуси билан ўтказилган тадбирларда “Обод қишлоқ” дастури бўйича ободонлаштирилаётган “Назархон” овули ва “Қипчоқ” шаҳарчаси аҳолиси ва дастур доирасида меҳнат қилаётган ишчилар мазмунли дам олдилар.

О. Худойберганова.

Янгиликни бўлишинг: