"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7790.2 +7790.00
  • 1 EUR = 8888.62 +8888.00
  • 1 RUB = 115.07 +115.00

"Ёш китобхон" танловида 1200 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этди (+видео)

Жорий йилнинг 12 майида Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг “Буюк алломалар, адиб ва мутафаккирларимиз ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида ёшлар ўртасида китобхонлик танловларини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинган эди.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида 12-14 июль кунлари учта ёш тоифаси бўйича, яъни 10 ёшдан 14 ёшгача, 15 ёшдан 19 ёшгача, 20 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар орасида "Ёш китобхон" танловнинг туман саралаш босқичи ўтказилди. Унда туманимизнинг 1200 нафарга яқин китобсевар ёшлари ўз иқтидори ва салоҳиятини синовдан ўтказдилар.

Саралаш босқичида онлайн тарзда бўлиб ўтган тест синовлари натижасида аниқланган 11 нафар ғолиб танловнинг туман босқичида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлдилар.

 

О.PАЖАБОВА.

Янгиликни бўлишинг: