"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7790.2 +7790.00
  • 1 EUR = 8888.62 +8888.00
  • 1 RUB = 115.07 +115.00

Амударё тумани ҳокими ҳар ҳафтанинг шанба куни овул ва маҳаллаларда бўлиб, аҳоли билан мулоқот қилмоқда (+видео, фото)

Ҳар ҳафтанинг шанба куни Амударё тумани ҳокими С.Йўлдашев бошчилигида туман фаоллари ҳудудларга ташриф буюриб, мустақиллигимизнинг 27 йиллик байрами олдидан овул ва маҳаллаларда, муассаса, корхона ва ташкилотларда тозалик ва ободонлаштириш ишларининг боришини кўздан кечирмоқда.

14 июль куни туманнинг Бўз солма маҳалласида шу каби семинар ўтказилди.

Семинар давомида маҳалла ҳудудини ободонлаштириш, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишнинг аҳволи ўрганилди. Халқ билан самимий мулоқот қилиниб, саволларига жавоблар берилди.

Семинарда Бўз солма маҳалла фуқаролар йиғини биноси ҳудудининг ободонлаштирилганлиги, маҳалла ҳудудидаги ички йўлларнинг аҳволи, аҳолининг шахсий дала томорқаларидан фойдаланиш ҳолати, электр энергияси, тиббий хизмат билан таъминланганлик ҳолати, маҳалла ҳудудидаги тадбиркорлик субъектларининг фаолияти ва бошқа омилларга ҳам эътибор қаратилди.

 

 

Янгиликни бўлишинг: