"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8181.08 +1.34
  • 1 EUR = 9427.06 -41.77
  • 1 RUB = 122.73 -3.84

Амударёда янги ғишт заводи ишга туширилди

12 июль куни Амударё туманининг Босув маҳалласи ҳудудида “Амударё қишлоқ қурилиш сервис” МЧЖга қарашли янги ғишт заводи ишга туширилди.

Тадбиркор К.Атажанов томонидан қурилган ушбу завод тўла қувватда ишласа, суткасига 45-50 минг дона хом ғишт ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Тадбиркор завод қошида кейинчалик пишиқ ғишт ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни ҳам режалаштирмоқда.

Мазкур объектнинг қурилишига 3 млрд сўм миқдорида банк кредити ва тадбиркорнинг 150 млн сўм ўз маблағи сарфланди.

Эндиликда ушбу завод ўз маҳсулотларини тумандаги йирик қурилиш объектлари ҳамда аҳолига арзон нархларда етказиб бериш йўлга қўйилади.

Янгиликни бўлишинг: