"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8039 +176.83
  • 1 EUR = 9347.75 +265.41
  • 1 RUB = 118.05 +5.41

Амударёлик футбочилар кетма-кет ғалаба қозонмоқда

Айни кунларда футбол бўйича ХХV Қорақолпоғистон чемпионати баҳсларида “Амударё” жамоаси муносиб иштирок этмоқда.

Гуруҳ босқичидаги илк ўйин шу йилнинг 26 июнь куни “Амударё” ва “Дауқара” жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Тахтакўпир туманида ўтказилган ўйинда ҳисоб меҳмонлар фойдасига ҳал бўлди яъни “Дауқара” - “Амударё” – 2:3.

Илк ғалаба намунасидан куч олиб, иккинчи баҳсга жиддий тайёргарлик кўрган туманимиз футболчилари 4 июль куни Қораўзак туманининг “Тербенбес” жамоаси устидан ҳам ишончли зафар қучдилар, “Тербенбес” - “Амударё” – 0:2!

“Амударё” жамоаси ғалабали ўйинларни давом эттириб, “Хўжайли -Турон” жамоасини ўз майдонида 10 июль куни бўлиб ўтган учрашувда 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Янгиликни бўлишинг: