"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8039 +176.83
  • 1 EUR = 9347.75 +265.41
  • 1 RUB = 118.05 +5.41

МАҲАЛЛАМИЗ ПАҲЛАВОНЛАPИ

Халқимиз асрлар давомида асраб-авайлаб ардоқлаб келган кураш мусобақаси мардлар ўзлигини намоён этадиган, халқимизнинг ҳақиқий ботир ва паҳлавон ўғлонлари ҳалол куч синашадиган воситага айланиб келган.

Мазкур миллий спорт турининг авлодлар тарбиясидаги аҳамияти жуда катта. Шуларни эътиборга олиб, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика Кенгашининг 2018 йил 15 майдаги 11–сонли ҳамда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Амударё туман Кенгашининг 2018 йил 20 майдаги мажлис қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида ҳамкор ташкилотлар билан азалий қадриятларимиздан бири бўлган ва умуминсоний қадриятга айланган, ҳалоллик, бағрикенглик, инсонпарварлик фазилатларини ўзида мужассамлаштирган ўзбек курашини янада ривожлантириш, миллий спортимиз саналмиш курашни маҳаллаларда, аҳоли ва ёшлар ўртасида кенг тарғиб этиш ва ёш авлоднинг жисмонан бақувват, мустаҳкам иродали, ҳар томонлама етук инсонлар бўлишига шароит яратиб бериш, иқтидорли курашчиларни аниқлаб, улар фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида туманимиздаги 49 та овул ва маҳаллаларда бўлиб ўтган “Маҳалламиз паҳлавонлари” спорт мусобақасининг кураш тури бўйича маҳаллалар аро ўтказилган босқичида 2004 – 2006 йиллар оралиғида туғилган 46, 50, 55 кг вазндаги ўғил болалар, 44, 48, 52 кг вазндаги қиз болалар, жами 285 нафар ёшлар иштирок этдилар.

Мусобақанинг туман босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритган 8 та овул ва маҳаллалардан 10 июль куни 15 нафар ўғил ва қизлар ўзаро куч синашдилар.

“Маҳалламиз паҳлавонлари” спорт мусобақасининг кураш тури бўйича ўғил болалар ўртасида  46 кг вазнда Бойовул маҳалласидан Pустам Йўлдошев  1-ўрин, Қангли овулидан Умид Давлетбаев 2-ўрин, Торёп маҳалласидан Жаҳонгир Тўхтасинов 3 –ўринни эгалладилар, 50 кг вазнда Чордара маҳалласидан Шокир Олламов 1-ўрин, Қизилчоли маҳалласидан Дониёр Йўлдошев  2-ўрин, Қангли овулидан Дониёр Ёлғашев 3-ўринни эгалладилар. 55 кг вазнда Беруний маҳалласидан Жаҳонгир Қозоқбаев 1-ўрин, Бегзод Егамбергенов 2-ўрин, Аёқчи маҳалласидан Жавоҳир Нуримбетов 3 ўрин ғолиблари деб топилдилар. Қиз болалар ўртасида 44 кг вазнда Қизилчоли маҳалласидан Зумрад Норбоева 1-ўрин, 48 кг бўйича Қангли овулидан Дилнура Давлетбаева 1-ўринни енгиб олдилар.

О.PАЖАБОВА

Янгиликни бўлишинг: