"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8271.27 +21.03
  • 1 EUR = 9374.66 -18.59
  • 1 RUB = 121.79 -3.67

СЎНГГИ ПУШАЙМОН

Бир иш билан навбат кутиб ўтирганимда, ёнимга бир ёш аёл келиб ўтирди. У кўринишидан жудаям хафа эди. Бир оздан сўнг чуқур “уф”, тортди-да ўзи гап бошлади:

– Жудаям чарчаб кетдим! – деди у.

Унинг гапиргиси келаётганини сезиб сўрадим:

– Тинчликми, нима гап?

Аёл тўлиб турган эканми, ҳамдард топилганидан суюнибми, юзи ёришди. Биринчи турмушидан бир боласи билан ажрашган экан ва бошқа кишига турмушга чиқибди. Эрининг ҳам 3 фарзанди бор экан, у яна бир фарзандни дунёга келтирибди. Ўзи ҳеч қаерда ишламайди. Эрининг топаётгани эса рўзғорга зўрға етар экан. Қисқаси, аёл иккинчи турмушидан ҳам жуда норози.

– Иккинчи марта турмушга чиқмасам бўлар экан, – пушаймони ичига сиғмайди аёлнинг. – Биринчи турмуш ўртоғим аллақачон уйланди. Агар олдинроқ чақирса, қайтиб борар эдим, – дейди.

Мен унга: – Ўзинг сал сабрли бўлишинг керак эди, – дедим.

– Иккала боламни бир-бирига ўгай қилиб қўйдим, иккаласининг оталари бошқа-бошқа. Ҳозирги эрим бир боламни эркалатса, бирини туртади...

Аёл ўз хатосини тушуниб турибди, бироқ энди кеч, жуда кеч.

– Иккинчи турмуш қуришга шошмаганимда бундай қийналиб юрмас эдим, – дейди бошини чайқаб.

– Салгина қаноатли бўлганимда ҳаммаси бошқача бўларди...

Ҳа, азизлар, албатта, бошқача бўларди, аёлнинг фарзандлари ҳам бири-бирига ўгай бўлишмасди...

Инобат Отажонова, 38-мактаб ўқитувчиси.

Янгиликни бўлишинг: