"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7787.81 -26.42
  • 1 EUR = 9100.06 -76.86
  • 1 RUB = 124.54 -0.19

Фермер хўжаликларининг ишчилари, механизатор ва сувчилар рағбатлантирилмоқда (+видео)

Туман ҳокими ва барча секторлар раҳбарлари фермер хўжаликларининг ишчилари, механизатор ва сувчилар билан учрашиб, уларга яратилган шароитлар, ойлик иш ҳақиларининг ўз вақтида тўланишини ўрганиб, фидойи ишчиларни рағбатлантириш мақсадида ҳудудларда тадбирлар ўтказмоқда.

Яқинда Қипчоқ овулида илғор фермерлар, ижарачи-деҳқонлар, механизаторлар ва сувчилар билан учрашув ўтказилди. Унда 1-сектор раҳбари, туман ҳокими Султонбой Йўлдошев иштирок этди. Айтиш керакки, барча фермер хўжаликларида ишчилар учун зарур шароитлар яратилган. Механизаторлар уйлари ва дала шийпонларида иссиқ овқат ташкил қилиниб, уларнинг иш ҳақилари “Агробанк”нинг туман бўлими ходимлари томонидан дала бошига келтириб берилмоқда.

Туманимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам шу каби йиғилишлар ўтказилди. Унда сектор раҳбарлари – туман прокурори, ички ишлар бўлими бошлиғи ва давлат солиқ инспекцияси раҳбари иштирок этиб, ишчиларнинг машаққатли меҳнатларига эвазига ҳар йили туманимизда мўл ҳосил олишга эришилаётгани таъкидланди. Бу йил ҳам шундай натижаларга эришиш учун уларга барча зарур шароитлар яратилиши таъкидланди. Айтиш керакки, биргина июль ойида фермер хўжаликлари ишчилари, сувчи ва механизаторларга 885 миллион сўмдан ортиқ ойлик иш ҳақи берилиши режалаштирилган. Шу кунгача “Агробанк”нинг туман бўлими томонидан 530 миллион сўмдан ортиқ нақд пул маблағи иш ҳақи сифатида дала бошида ишчиларга тарқатилди. Бу каби чора-тадбирлар ишчиларнинг янада куч-ғайрат билан ишлашида муҳим омил бўлиши шубҳасиз.

 

Янгиликни бўлишинг: