"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8271.27 +21.03
  • 1 EUR = 9374.66 -18.59
  • 1 RUB = 121.79 -3.67

Ногиронлиги бўлган ёшлар ҳолидан хабар олинди

“Ёшлар куни” байрами арафасида ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан туман “Ногиронлар жамияти” билан ҳамкорлкда меҳр-мурувватга муҳтож, имконияти чекланган юртдошларимизга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди. 

Меҳр-мурувватга муҳтож кишилар ҳолидан хабар олиниб, “Уюшин” маҳалласида яшовчи, 2005 йилда туғилган Баҳромбой Жумабоевга ҳамда “Бой овул” маҳалласида яшовчи, 2006 йилда туғилган Сарвиноз Очилбоеваларга ногиронлар аравачаси берилди.

Бир оғиз ширин сўз инсоннинг нафақат кўнглини кўтаради, балки унинг қалбида ҳаётдан розилик туйғусини уйғотади. Туман “Ногиронлар жамияти” ва ёшлар иттифоқи туман Кенгаши фаолларининг ташрифидан кўнгли тоғдай юксалган ёшлар  ўзига ва оиласига давлат ҳамда маҳалладошлари кўрсатаётган эътибордан мамнун бўлишди.

Pобия ЙЎЛДОШЕВА.

Янгиликни бўлишинг: