"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7787.81 -26.42
  • 1 EUR = 9100.06 -76.86
  • 1 RUB = 124.54 -0.19

“Жайхун илҳомлари” ННТ томонидан эълон қилинган танлов ғолиблари аниқланди

Туманимизда “Ёшлар куни” байрами олдидан бўлиб ўтаётган спорт мусобақалари, турли хил мавзулардаги кўрик-танловлар, шеърият кечалари кўплаб иқтидорли ёшларни кашф этмоқда.

“Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилотининг “Ўзбекистон – мафтункор диёр” лойиҳаси доирасида “Она Ватан тараннуми” мавзусида эълон қилинган қўшиқлар танловининг туман босқичи ҳам байрамолди кўнгилочар тадбирларига уланиб кетди. Туман марказий маданият уйида 29 июнь куни бўлиб ўтган “Истеъдод шоу” танлови якунида “Она Ватан тараннуми” қўшиқлар кўрик-танловининг ғолиблари тақдирландилар.

Ғолибларни тақдирлаш маросимида “Жайхун илҳомлари” ННТ раиси Аҳмад Нафасов сўзга чиқиб, ушбу қўшиқлар танловини ташкил этишда ва иқтидорли ашулачиларни танловга тайёрлаш ҳамда уни муваффақиятли ўтказишда “Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти билан яқиндан ҳамкорлик қилган туман маданият бўлими раҳбариятига ҳамда ёшлар иттифоқи туман Кенгаши фаолларига миннатдорчилик билдирди.

Ўз ижроси билан танлов иштирокчилари олқишига сазавор бўлган Хурсанд Шукурллаев 1-ўринни, Сайёра Сафарбоева ва Тўлқинжон Собировлар 2-ўринни, Темур Шамсуддинов, Диёрбек Ортиқбоев ва Гулистон Pаҳимовалар 3-ўринни эгалладилар.

Танлов ғолибларига ННТнинг фахрий ёриқлари ва эсдалик совғалари топширилди.

P.ЙЎЛДОШЕВА. 

Янгиликни бўлишинг: