"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8039 +176.83
  • 1 EUR = 9347.75 +265.41
  • 1 RUB = 118.05 +5.41

Туман Давлат хизматлари маркази: 459 нафар тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилди, 4265 та давлат хизматлари кўрсатилди

Аҳолига ва тадбиркорларга қулай, тезкорлик билан талаб юқори бўлган давлат хизматларини кўрсатиш мақсадида туманимизда йил бошида давлат хизматлари маркази иш бошлаган эди. Бундан кўзланган мақсад халқимизнинг оғирини енгил қилиш, фуқаролар ва давлат ўртасидаги муносабатларда қулайлик яратиш, шаффофликни таъминлашдир.

2018 йилнинг январидан туманимизда ҳам давлат хизматлари маркази фаолияти ташкил этилди.

Ҳозирги кунга келиб, марказ томонидан 50 турдаги давлат хизматлари тезкорлик билан кўрсатилмоқда. Бу юртдошларимизнинг идорама-идора овора бўлиб юришларига чек қўйиб, вақтини тежашига ҳам ёрдам бермоқда.

Юридик ва жисмоний шахсларнинг давлат хизматлари маркази орқали фойдаланиши мумкин бўлган хизмат турлари ҳақида аҳолини хабардор қилиш, давлат хизматлари маркази хизматларидан фойдаланиш маданиятини ошириш мақсадида туманимизнинг барча ҳудудларида тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Бундан ташқари аҳоли билан мулоқотларда фуқароларнинг давлат хизматларидан фойдаланиш жараёнида дуч келадиган қийинчиликлари, давлат хизматлари марказларининг аҳоли турмуш даражасини оширишдаги ўрни ва аҳамияти ҳақидаги фикр-мулоҳазалари, соҳани янада такомиллаштириш бўйича таклифлари ҳам тингланиб келинмоқда.

Туман Давлат хизматлари маркази томонидан жорий йилнинг ўтган олти ойи давомида 459 нафар тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилди. Жами 4265 та давлат хизматлари кўрсатилди. Шу жумладан юридик шахсларга кўрсатилган хизматлар сони 437 та, жисмоний шахсларга кўрсатилган давлат хизматлари эса 3828 тани ташкил этди.

Эндиликда фарзандлар учун туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаларни олиш, никоҳини қайд қилдириш, болаларни мактабгача таълим муассасаларига жойлаштириш, ҳужжатларни расмийлаштириш, тегишли тўловларни амалга ошириш ҳам давлат хизматлари маркази орқали амалга оширилади.

Бизнинг мақсадимиз аҳолига тезкор, сифатли ва қулай хизматлар кўрсатишдир.

Мансур СОДИҚОВ, Амударё тумани давлат хизматлари маркази директори.

Янгиликни бўлишинг: