"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9411.3 +15.37
  • 1 EUR = 10421.1 +60.40
  • 1 RUB = 146.51 +3.04

ФЕСТИВАЛ ИҚТИДОPЛИ ЁШЛАPНИ АНИҚЛАДИ

Юртимизда биз ёшларга катта эьтибор қаратиб, кенг имкониятлар яратилмоқда. Бу борада Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг ҳиссаси катта. Бу ташкилот, иқтидорли ижодкор ёшларни танитиш учун жуда кўплаб кўрик-танловлар ўтказиб, ундаги энг иқтидорли тенгдошларимизни муносиб рағбатлантираяпти.

Шу йилнинг 26 июнь санасида «30-июнь - Ёшлар куни» муносабати билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Амударё туман кенгаши томонидан «Ўзбекистон умумий уйимиз» шиори остида ўтказилган «Бағрикенг Ўзбекистон» номли фестивалда 10 ёшдан 30 ёшгача бўлган истеьдодли ёшлар қатнашдилар.

Бу кечада шеьрлар танлови, иншолар танлови, рақс, тасвирий саньат йўналишлари бўлиб, мен шеьрлар танлови йўналишида фаол иштирок етиб, 1-ўрин соҳибаси бўлдим ва танловнинг республика босқичига йўлланма олдим.

Мен мана шундай яхши ўйланган ғоялар, бизга берилаётган имкониятлар учун Ўзбекистон ёшлар иттифоқига ташаккур айтаман ва бу танловнинг республика босқичида фахрли ўринлардан бирини қўлга киритишга ҳаракат қиламан.

Шаҳло ҚУPОЛОВА, 62-сонли мактаб ўқувчиси.

Янгиликни бўлишинг: