"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8039 +176.83
  • 1 EUR = 9347.75 +265.41
  • 1 RUB = 118.05 +5.41

Амударёдаги кичик саноат зонаси: 23 нафар тадбиркор жами 10,2 млрд. сўм инвестиция киритиб, 166 та янги иш ўринларини яратмоқчи

Туманда Президентимизнинг «Қорақалпоғистон Pеспубликасида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида кичик саноат зонаси ташкил этилди. “Амударё пахта тозалаш заводи” акциядорлик жамияти эски биноси негизида 14,3 гектар ер майдонида жойлашган бино ва иншоотлар ҳамда қолган 13 566,4 кв. метр ер майдонида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун тадбиркорлар ўртасида тендер савдолари ўтказилди.

Тендер савдоларида иштирок этган 23 нафар тадбиркор қиймати 10 млрд. 151 млн. сўмлик инвестициялар киритиб, 166 та янги иш ўрни яратишга мўлжалланагн лойиҳаларни амалга ошириш ташаббусини зиммаларига олишди.

Айтиш жоизки, кичик саноат зоналарида мазкур лойиҳалар орқали йиллик 2 млрд. 332 млн. 150 тонна мева-сабзавот қуритиш, 2 млрд. 500 млн. сўмлик 74 тонна мева-сабзавотдан джем ишлаб чиқариш, 572 млн. сўмлик 1300 тонна қизилмия илдизини қайта ишлаш, 631 млн. сўмлик - сутдан 48 тонна қуйилтирилган сут, творог, сметана маҳсулотлари тайёрлаш кўзда тутилмоқда. Шунингдек, 1 млрд. сўмга 194 тонна мотор мойини қайта ишлаш, 1488 млн. сўмга 36 минг дона тайёр тикув маҳсулотлари, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича 4 млрд. 251 млн. сўмлик 24 минг дона эшик, дераза, мебель тайёрлаш, 1 млрд. сўмга 100 тонна мих ҳамда 33 минг метр сим тўр, 1 млрд. 476 млн. сўмга 97 минг дона темирбетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга янги йўналишлар ташкил қилинмоқда.

Истиқболли бу лойиҳаларнинг амалга оширилиши туман иқтисодини юксалтирибгина қолмасдан, аҳоли эҳтиёжини ҳам таъминлаши шубҳасиздир.

О.ХУДОЙБЕPГАНОВА.

Янгиликни бўлишинг: