"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8039 +176.83
  • 1 EUR = 9347.75 +265.41
  • 1 RUB = 118.05 +5.41

СОЛИҚ ТИЗИМИДАГИ ИСЛОҲОТЛАP ЎЗ САМАPАСИНИ БЕPМОҚДА

Бозор иқтисодиёти шароитида давлат ўзининг ички ва ташқи вазифаларини, ҳар хил ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий чора-тадбирларни амалга ошириш учун зарур бўлган маблағларнинг асосий қисмини солиқлар орқали тўплайди. Жумладан, солиқлар республика ва маҳаллий бюджетлар даромадларини шакллантиради, аҳолининг турмуш даражасини тартибга солиб туради. Солиқларнинг иқтисодий моҳияти давлат билан юридик ва жисмоний шахслар ўртасида вужудга келувчи мажбурий тўловларга асосланган молиявий муносабатлар билан ифодаланади. Бу молиявий муносабатлар махсус ижтимоий характерга эга бўлиб, миллий даромаднинг бир қисми бўлган пул маблағларини давлат ихтиёрига сафарбар қилишга хизмат қилади.

Солиқ сиёсати борасида Ўзбекистон Pеспубликасида олиб борилаётган ислоҳотлар ўзининг самарасини кўрсатмоқда. Давлат билан корхоналар ўртасидаги муносабат эндиликда фақат солиқ орқали амалга ошириладиган ҳолатга айланмоқда.

Ҳозирги шароитда республикамизда солиққа тортиш тизимининг самарали моделини яратиш юзасидан олиб борилаётган изланишлар натижасида солиқ тизимини такомиллаштириш, аҳоли ва тадбиркорларнинг солиқ юкини камайтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Солиқ қонунчилигига киритилаётган ўзгартиришлар, жисмоний ва юридик шахсларга тақдим этилаётган енгиллик ва имтиёзлар ўз самарасини бермоқда.
Президентимизнинг “Ўзбекистон Pеспубликасининг 2018-йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарори ҳамда “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018-йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Pеспубликасининг айрим қонуни ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Мазкур хужжатларда ҳам солиқ юкини янада камайтириш, солиқ солиш меҳанизмини ҳар жиҳатдан соддалаштиришга, солиқ маъмурчилигини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилган.

Жумладан, биргина фойда ва ободонлаштириш ҳамда ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиқларининг бирлаштирилиши натижасида ҳам солиқ тўловчиларга енгилликлар яратилди. Илгари фойда солиғи ставкаси 7,5 фоиз, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ставкаси 8 фоизни ташкил этган. Эндиликда ушбу солиқ стақкаси аввалги 15,5 фоиз ўрнига 14 фоиз қилиб белгиланди. Бундан ташқари, солиқ кодексининг бир қанча моддаларига ҳам ўзгартиришлар киритилди.

Солиқ тизимидаги бу каби ўзгартиришлар солиқ тўловчиларига, жумладан, тадбиркорларга қатор қулайликлар, ўз навбатида эркинликларни ҳам яратиб берди. Бу эса, албатта, уларнинг фаолиятига ижобий таъсирини кўрсатмоқда. Ҳолбуки, жорий йилдан кўзланган мақсад ҳам тадбиркорлар фаоллигини ошириш, уларнинг сонини кўпайтиришга қаратилган.

Муяссар ШОМУPОДОВА, Олий ҳарбий божхона институти 1-курс тингловчиси.

Янгиликни бўлишинг: