"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8039 +176.83
  • 1 EUR = 9347.75 +265.41
  • 1 RUB = 118.05 +5.41

Ғўзани биринчи озиқлантиришга 4,4 минг тоннага яқин минерал ўғит сарфланди

Амударёлик пахтакорлар пахтани ўз вақтида ва сифатли озиқлантириш – мўл ҳосил гарови эканлигини жуда яхши билишади.

Шу боисдан ҳам туманда ғўза парвариши даврида минерал ва маҳаллий ўғитлардан самарали фойдаланишга катта эътибор берилади.

Бу йил туманда мавжуд 15500 гектар майдондаги ғўза ниҳолларини биринчи озиқлантириш даврида 2333 тонна аммиакли селитра, 1514 тонна фосфорли ўғитлар ва 509 тонна калийли ўғитлар ишлатилди.

Ҳозирги кунда туманда ғўза ниҳолларини иккинчи марта озиқлантириш ишлари давом этаяпти.

Пахта майдонларида амалга оширилаётган озиқлантириш ишларини минерал ўғитлардан самарали фойдаланган ҳолда амалга ошириш ғўза ниҳолларининг дуркун ривожланишига омил бўлаяпти.

А.ЖУМАНИЁЗОВ.

Янгиликни бўлишинг: