"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7787.81 -26.42
  • 1 EUR = 9100.06 -76.86
  • 1 RUB = 124.54 -0.19

ҚИЛИЧБОЙДАГИ МАДАНИЯТ УЙИ БИНОСИ САЛКАМ 1,5 МЛPД. СЎМГА ТАЪМИPЛАНМОҚДА

Маданият ва аҳоли дам олиш марказларида маънавий-маърифий, кўнгилочар тадбирлар ташкил этилиб, аҳолининг маданий хордиқ чиқаришига хизмат кўрсатилмоқда. Халқимизнинг маданий ҳаётида алоҳида аҳамият касб этиб келаётган маданият марказларида замон талаблари асосида иш олиб борилиб, аҳолига юқори савияда хизмат кўрсатишга ҳаракат қилинмоқда.

Қиличбой овулидаги Маданият ва аҳоли дам олиш марказида талаб даражасида хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш мақсадида бинода реконструкция ишлари бошлаб юборилди. Смета лойиҳасида белгиланган 1 млрд. 450 млн. сўмлик таъмирлаш ишлари тумандаги “Темирбетон” масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилмоқда. Бугунги кунга қадар 30 нафар томонидан ишчи бинода дераза ва эшикларни, шифтни алмаштириш, томни шиферлаш, деворларни сувоқдан чиқариш каби ишлар бажарилиб якунига етказилди. Марказдаги 150 ўринли томоша зали 250 ўринга мослаштирилди ва замонавий кўринишга келтирилди. Айни пайтда бинонинг ташқи безак ишлари бажарилмоқда.

Қиличбой Маданият ва аҳоли дам олиш маркази биносида қурилиш ишлари тез ва сифатли амалга оширилмоқда. Бино аҳолига мустақиллигимизнинг 27 йиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилиши мўлжалланмоқда.

О.Худойберганова.

Янгиликни бўлишинг: